• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Maqola
«КИТОБХОНЛИК МАКТАБДАН БОШЛАНАДИ»

«КИТОБХОНЛИК МАКТАБДАН БОШЛАНАДИ»

Ўзбекистон китобхонлар юрти! Сўнгги пайтларда юртимизда китобхонлик борасида амалга оширилаётган сай-ҳаракатлар ўз самарасини бермасдан қолмаябди.»Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда…»  деган ҳикматли сатрлар тасдиғини Собирова Зулфия опамиз бошчилигидаги Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 51- сонли мактаб мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Мактабда ўқувчиларга яхши таълим тарбия бериш билан биргаликда, қалбига онгу шуурига зиё тарқатувчи китобга ошно бўлишга даъват қилгувчи педагог Устозларимиз ҳамиша ҳолис ниятлари билан иш олиб борадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китобларни нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, ўқиш ва китобхонлик маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида» ги қарори ижросини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, вилоят ҳокимлиги томонидан «Китоб маркази» – «Китоб дунёси» тармоқли савдо марказлари билан ҳамкорликда Бухоро вилоятида китоб фестиваллари ўтказилди. Бизнинг мактабимиз ҳам ушбу «Энг китобхон мактаб» лойиҳасида тумандаги ташаббускор ҳомийлар билан биргаликда фаол қатнашиб.Лойиҳа якунида ташкилотчилар томонидан «Энг фаол мактаб директори» номинациясида ғолибликни қўлга киритдик. Ниятимиз ўқувчиларнинг ўқиш маданиятини ошириш, ўқитиш ва бойитиш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар давом этсин.‌‌

               Махбуба ИКРОМОВА,

Ғиждувон тумани 51-мактабининг тасвирий санъат ўқитувчиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan