• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Mitti yulduz
«Бу жаннат диёрим ботирлар юрти…» – Гулҳаё ЭГАМБЕРГАНОВА

«Бу жаннат диёрим ботирлар юрти…» – Гулҳаё ЭГАМБЕРГАНОВА

Гулҳаё Эгамберганова — 2006-йил Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Ҳозирда Хива шаҳар Огаҳий номидаги ижод мактабининг 9-синф ўқувчиси.

ТУРОН ҚОПЛОНИ

Бу жаннат диёрим ботирлар юрти,
Жалолиддин, Темур, Бобурлар юрти.
Тупроғи олтиндан, тоши бебаҳо,
Ватан учун жони фидолар юрти.

Мард ўғлонлар номи мангу барҳаёт,
Мангуберди бизга ўрнак бўлган зот,
Ҳайкалига қараб жўшади қалблар,
Ҳар бир марддан қолур шундай яхши от.

Хоразм элининг сўнгги султони,
Чингизга бас келган шер-арслони,
Барҳаёт руҳлари кезаркан бугун,
Мусаффо тургай бу юртим осмони.

Ёғийлар ҳайратда ҳайбатингиздан,
Жангларда кўрсатган ғайратингиздан,
Жонини аямай курашар мардлар,
Куч оламиз бугун шуҳратингиздан.

Сиздан миннатдормиз, бобожон, ҳар дам,
Сиздан ўрнак олиб, олға юрамиз.
Сиздек мард бўламиз, бўламиз содиқ,
Сиз каби юрт учун собит турамиз.

Номингиз улуғдир, қадрлаймиз биз,
Бобомиз мардлиги олтинларга тенг.
Унга атаб гўзал шеърлар ёзамиз,
Ватан хизмати-чун шимаргаймиз енг.

БУВИЖОНИМ

Дардларин ҳеч кимга билдирмай кулиб,
Осмонларга учиб кетган инсоним.
Сизни соғиндим-ку, қадрингиз билиб,
Хотира қолдириб кетган инсоним.

Анча дардлар чекиб қийналиб кетган,
“Қизалоғим” дея эркалаб суйган.
Туғилган кунимда қувониб келган,
Сизни соғиндим-ку, азиз бувижон!

Сизни йўқотган дам энг оғир кундир,
Кимдир сизни эслар, кимлар унутар.
Лек бувижон, билинг, сиз мудом тирик,
Ёдингиз қалбларда абадий қолар.

Қабрингизга бордик, йиғладик тўйиб,
Кулгулар, орзулар тушга айланди.
Осмоним юлдузи бўлдингиз-ку сиз,
Жаннатга яна бир номзод сайланди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan