• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Maqola
«Байроқ – мустақиллик ва ҳурлик рамзидир»

«Байроқ – мустақиллик ва ҳурлик рамзидир»

Мустақиллик билан бир қаторда бу йил Ўзбекистонимизда яна бир улуғ сана сифатида байроғимизнинг 30 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Ёш авлод нигоҳида ҳурлик, озодлик тушунчаси умуман бошқача аҳамиятга эга.
Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон ҳудудида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.
Ер юзида икки юздан ортиқ давлат бор ва албатта, ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. Ҳар бир байроқ айрича ранг ва тимсолларга эга. Улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради.

Юрт байроғин ҳар жойгамас,
Кўнглингга эк. Кўксингни ўй.
Ишлов бергин, юмшатиб тур,
Илдиз отсин, кўрсатсин бўй.

То бу байроқ, Ватан, нурлар
Ич-ичингга кетсин кириб,
Токи ғаним – ватанхўрлар
Ололмасинлар суғуриб.

Дарҳақиқат, шоира Халима Худойбердиеванинг ушбу сатрларидан ҳам биз байроғимизнинг нақадар азиз ва қадрли эканлигига яна бир бора гувоҳ бўлишимиз мумкин. Илоҳим осмонимиз доимо мусаффо, тинчлигимиз эса абадий бўлсин.

Темур АБДУЛЛАЕВ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Хонқа туман бўлинмаси бошлиғи

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan