• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Bayt-ul shuaro
Анвар БОТИР ва Алишер САБРИЙ мушоираси

Анвар БОТИР ва Алишер САБРИЙ мушоираси

Анвар Ботир
Мамнунмусен, Мажнунмусен? Не бўлғонинг қайдин аён?

Алишер Сабрий
Мамнун этар бўлса жунун, не фаҳм қолгай, не баён!

А.Б
Ай сен замоннинг заргари, ишқ аҳлининг афсунгари,
Бу йўлда Фарҳод сингари гулханда чўк, денгизда ён.

А.С
Кўнгилда ўт қайнайди худ, оққай кўзимдин икки руд,
Қуршар мени оҳим чу дуд, гулхан қаён, денгиз қаён?

А.Б
Дерлар денгиз кўрган киши, саҳрога ҳеч тушмас иши,
Шул бўлса таннинг хоҳиши, осмони руҳ кетгай қай он?

А.С
Сайқал бериб ранж-у ано, топса хазон танда паноҳ,
Ҳосил бўлур ганжи фано, хасга чақин етса қачон.

А.Б
Алҳамдулиллаҳ зикримиз, дўст-у ҳабиблик фикримиз,
Шояд, бу йўлни иккимиз қатъ айлагаймиз ёнма-ён.

А.С.
Тўксак кўнгилдан боримиз, қайга етур анворимиз?
Сабр ичрадир асроримиз бўлғон каби жисм ичра жон!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan