• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Tarjima minbari
«Қисмат, раҳм эт, билинмасин кўҳна суратларда эскираётганим…» – Иброҳим ТИҒ

«Қисмат, раҳм эт, билинмасин кўҳна суратларда эскираётганим…» – Иброҳим ТИҒ

ҲУСАЙИНТОҒИ

Уч нуқтани тўхтатманг, давом эттирсин мени,
забони зил замонлар қақшатмоқда руҳу жон,
оҳ, менинг ёлғон ҳамда савдоси кул суйгулим,
яқин келма бу сирот кўпригига.
Ўлимни сайр эттирдим хонама-хона, ахир…

Ҳар нафс мевасини тотмоқ истаса магар
тангри юборган билар…

Оҳ, менинг вафодор тоғим жаҳонгир,
тошлари мудраган, ишқи пок, ҳорғин
отларни чоптирган юксак руҳ, қонолуд.
Бу нам яноқлар бобомнинг ёшлигидир, эҳтимол.

Қисмат, раҳм эт,
билинмасин кўҳна суратларда эскираётганим.

СИНГАН, ТЎКИЛГАН…

Эски уйлар аёлларга хуш келар фақат
синган, тўкилгар бева деразалар, бепарво
пардалардан сизиб кирар ёз —
болаларнинг юраги, қалдирғочлар парвоз этади,
қандиллар ёнар,
вақт азобдан тикланган деворлар аро ивирсиб ётган куз, ёнаётган боғ ҳамда юрак,
қайғуларда синар бирма-бир.
Бетиним учишга уринаётган аёл қандай хато қилсин шундан бошқа азизим,
ҳар тараф муз бўлса,
ҳар тарафда қор.

Ичимда бир ҳувиллаган шаҳар бор.

Биласанми,
бир жасат қанчалик умр кечира олишини…

ҚАНДАЙ ЭРСА…

Бир турнанинг шеър дафтарида қолгайдир
сен чеккан изтироб,

Яғрини эскирган от,
мен ёққан ўтинлар кули кабисан,
йўллар узунми?
Исмингни кўчада унутган у ғамгин
эртаклар бошқатдан англатиларми?

Бир қишлоқнинг ғала-ғовурига чўмган
сўлғин, ҳорғин, ғамгин ва музлаган руҳни
осмон сиғмайдиган ерда қолдирдим онв.
Ахир қанча севар эди мени падарим,
оғзида таширди улкан тоғларни.

Тангри синадими бизни, туҳфаси —
чала сўз ва кўҳнайган хаёл, шайтон анжири.

Оҳ, ота, сен яхшиси
қуш бириктир кўксингга, қандай эрса
шундай қолди ҳаётинг,
ўз қабрига кўмилди ўлим.

Турк тилидан
Раҳмат Бобожон
таржимаси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan