• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Maqola
«Яралиш ва яратиш бахти»

«Яралиш ва яратиш бахти»

“Туғулиш бу ҳамма нарсага эришдинг дегани эмас, инсон ҳақиқий бахтни омадга эришган лаҳзадагина ҳис қила олиши мумкин” – деган эди, авар шоири Р.Ҳамзатов.
Ҳаёт жуда қизиқ сен учун кутилмаган вақтда келган “бахт чиптаси” бутунлай ҳаётингни ўзгартириб юбориши мумкин экан. Ҳар доим Журналистика ҳақида гап кетганида мен болалик пайтларимни элсайман. Журналист бўлиш орзусида вилоят телевидиняларга бориб ўз омадимни синаб кўрган пайтларим мен учун тележурналистлар олинган илк сабоқлар натижасини 2019- йил Журналистика йўналишига талаба бўлганимда ҳис қилганман. Талабалик давримизда домламизнинг “Университетда журналистика талабаси бўлдинг дегани, бу журналист бўлдинг дегани эмас” деб айтган сўзлари, тўғриси менга “уйғон” чақириқини билдирувчи енгил шапалоқдай туюлган. Шундан сўнг бу соҳага анча жиддий эътибор бера бошлаганман. Адабиётга ва ижодга бўлган қизиқишларим мени “Эзгу сўз” газетаси томон етаклаган. Таҳририятда асл сўз қадрини билувчи анчагина талабчан жамоа шаклланган. Тўғриси жамоага кириш уларнинг аъзосига айланиш осон бўлмади.
Фаолиятим жараёнида, 2021-йил сентябрь-ноябрь ойида Ўзбекистон Республика Журналистикани ривожлантириш маркази ва Германиянинг ДВ Академияси билан ҳамкорликда журналистика ва медиаменежмент бўйича Ўзбекистондаги босма ва онлайн нашрлар, ТВ каналлар ва радиостанциялар журналистлари 3 ойлик курсга суҳбат асосида қабул қилиниб, Хоразм вилояти “Эзгу сўз” газетаси бўлим муҳаррири сифатида иштирок қилдим. Ҳозирги замонавий дата журналистикага бўлган эҳтиёж жуда баланд. Олдимга қўйган мақсадларимдан бири. Таҳририятимизнинг электрон газета сифатида фаолиятини йўлга қўйиш учун ҳаракат қилмоқдаман.

Хорун Мусо, “Эзгу сўз” газетаси
бўлим муҳаррири, “MEDIA SCHOOL UZBEKISTAN”
тренинги иштирокчиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan