• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Tarjima minbari
«ТИНГЛАЙСАН ТОШЛАРНИНГ УЙҒОНИШИНИ…» – Райнер Мария РИЛКЕ

«ТИНГЛАЙСАН ТОШЛАРНИНГ УЙҒОНИШИНИ…» – Райнер Мария РИЛКЕ

МАЛАКЛАР

Қалблари беҳудуд,
ойдин ва порлоқ,
тиллари чарчаган шивирламоқдан.
Олий гуноҳларга қайтгандай бироқ
гўзал титрашади
уйқусида ҳам…

Фалак чаманининг ҳар гўшасида,
жимгина бир сўзни кўзлашмоқда – ҳур.
Тангрининг муқтодир замзамасида,
улар чўнг изтироб,
дардли нафасдир.

Бирдан уйғотишар уйқудан елни,
улар қанотини очиб-ёпган он;
Шу заҳот, Тангрининг донишманд қўли,
очқиламоқ истар саҳифаларин
ҳилқатнинг қоронғу қўлёзмасида…

22 июл, 1899.

ХОТИРА

Зорлик қаршисида ўйларсан узоқ,
умрингни абадий фиръавн этган
мислсиз қудратнинг Бор эканини…

Ботган сувларинг ҳам зеҳнингдан чуқур,
тинглайсан тошларнинг уйғонишини…

Қовушар умрингга ғамнинг кечаси –
бўялар сариққа, қизилга ҳар бет…

Сен кезган ўлканинг ҳар қаричида,
барча либослару,
барча суратлар,
йўқотган аёлинг ёдингга солар…

Ва бирдан кўрасан – моҳият шудир,
оёққа турарсан,
турар қаршингда
ўтиб-кетган бир йил ҳар мавсумила,
қўрқуви, дуоси, тажассумила…

Бу икки шеър шоирнинг «Суратлар китоби» (1902) номли китобидан

Рус тилидан Раҳмат Бобожон таржимаси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan