• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
e'lon
«Менинг овозим – менинг истеъдодим» аудио асарлар танлови

«Менинг овозим – менинг истеъдодим» аудио асарлар танлови

Қадрдон ижод аҳли!

Ўтган галги танловимизга кўплаб аудио шеър ва ҳикоялар келиб тушди, бироқ биз каналга жойлай олмадик.
Дарҳақиқат, асарни ўқий олиш ҳам санъат! Шу сабабли, бу борада алоҳида танлов қилишга, сизларни янада ижодга ундашга қарор қилдик.

Шу муносабат билан!

«Инжа санъат» (@inja_sanat I https://injasanat.uz/) Халқаро адабий-бадиий электрон журнали барчангизни «Менинг овозим — менинг истеъдодим» (аудио адабиёт — шеър, ҳикоя ва турли асарлар) танловига таклиф этади.

Танловда иштирок этиш ва овоз бериш учун биринчи навбатда (https://www.youtube.com/channel/UCa0NZbKaayO6ud92IUtMDsw) ютуб ва (@Rahmat_Bobojon) (@inja_sanat) телеграм каналига уланишингиз лозим!
Юқоридаги каналларга аъзо бўлмаганларнинг ижодий ишлари танловга қўйилмайди.

Имконият ўз қўлингизда, унутманг!

Танлов 5 январдан 25 январгача бўлиб ўтади.

Ғолиблар 5 феврал куни эълон қилинади.

🎗Танлов қуйидаги шартлар асосида баҳоланади:

– энг кўп лайк тўплаган аудио ижод; (2 та)
– энг кўп кўрилган (просмотр бўлган) аудиоижод; (2 та)
– ҳакамлар томонидан энг яхши деб топилган аудио ижод. (2 та)

Таййёрмисиз!

Ўз ижод намунангизни
@BobojonovgaMaktub_bot га юборинг.

Ҳа, айтганча, танловнинг совғаси нима экан дея қизиқаётгандирсиз?!

Ғолибликни қўлга киритган ижод намунаси соҳибларини 200 минг сўмдан пул мукофоти кутмоқда!
Иккинчи ўринни эгаллаган ижодкорлар эса яхшигина китоблар жамланмасига эга бўлишади.

Ғолиблар ва энг яхши деб топилган аудио асарлар Youtube: Инжа санъат (https://www.youtube.com/channel/UCa0NZbKaayO6ud92IUtMDsw) каналига видео тарзда жойлаштирилади.

Манзилимизга пастдаги тартибда аудио юборганларнинг ижодий ишлари каналда эълон қилинади!

Танловда қатнашиш ва овоз бериш учун қуйидаги манзилга киринг:

@inja_sanat

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan