• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Tarjima minbari
«Ҳолсизликдан безганлар ёлғиздир бойқуш мисол, на бир банда қўллагай, на қўл узатгай Аллоҳ…» – Фаиқ БОЛАБЕЙЛИ

«Ҳолсизликдан безганлар ёлғиздир бойқуш мисол, на бир банда қўллагай, на қўл узатгай Аллоҳ…» – Фаиқ БОЛАБЕЙЛИ

Ўғлим Туролга

Ўтирма,
қўлларингни тиззанг устида яйратиб,
ҳайиқма,
ҳали умр сўнгигача кўп йўл бор.

Парвоз эт, бўйинг эмас,
кўзинг етган жойларга
боғлансин нигоҳларинг.

Юз тут, юзини сенга тутиб
иккиюзлилик этганларга…
Ҳар сўзни сўз этганларга
бўйин эгиб, кўз
сўз ўстирганларга
орада йўл кўп, орада йўқлик,
сен ўзи ерингни тани,
уларга ҳам ўз йўлин кўрсат,
мана қандай бўлар ахир яшамоқ,
қандай бўлар ҳақиқат деб талашмоқ…
Талаш ўғлим, талаш…

МЕНИНГ БУ КУНДАН КЕЙИН…

Менинг бу кундан кейин
учаётган қушларга,
ёғаётган ёмғирларга,
оқаётган дарёларга,
кечаларнинг бағрига,
нур сунаётган ойга,
ва шеър ёзмоққа ҳолим бўлмагай.

То кечадан саҳарга қадар
ўрнига қўр тўлган
юраги дарднинг кўплигидан,
пишган, қоврулган
авлод этига
чидай-чидай охир чарчаган,
хаёли тоғи оромга, оромни тоғларга элтган
оёқлари қулфланган
онага шеър бита олмасман, —
одам, йўқ, бунчалик золим бўлмагай.

Бошида сочидан бўлган,
оғзида тишидан бўлган,
қўлида кучидан,
ҳар жойда ишидар бўлган,
овозга дўнмаган,
кўкдан энмаган,
одамизот
бунчалик ноқис ва оёқяланг бўлмагай.

ҲАР НЕНИНГ СЎНГГИ КЕЛДИ…

Ҳар ненинг сўнгги келди, битди, тугади ҳар не,
синди сўнгги умидлар, сўнди энг охирги шам.
Вужудини ғазабла тўлқинлар тепган кема,
лангарига қанчалик ёпишганин кўр тўрам…

Энг сўнгги нигоҳларнинг орқага қарашию,
Оёқ овозин билмай олисдан келган саси,
Ҳар не бўлса, мана шу,
ортиқ кутмоқ зиёндир,
Қулоғига етмаса етимнинг оҳ-ноласи…

Оҳиста учиб кетар руҳ бадандан қуш мисол,
на бир қанот саси бор, нада шамол елар, боқ,
ҳолсизликдан безганлар ёлғиздир бойқуш мисол,
на бир банда қўллагай, на қўл узатгай Оллоҳ.

Булутдан ёмғир эмас, дарддир ёғаётган деб,
бир ҳовуч ғамни отдинг тўғри осмон юзига.
Ҳар тараф ром этилсин, ҳар ён тушсин ўрнига,
ҳеч бўлмаса бир бора Тангри тушсин кўзингга.

Ҳар не қолди орқада, ҳар ненинг сўнгги келди,
кўзларимнинг нури ҳам битмоқда бир шам каби.
Оқ елкани шамолга тўлган бир кема келди,
бир тонгни кутдик ўтган кунги бир оқшом каби…

Озарбойжон тилидан
Раҳмат Бобожон
таржимаси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan