• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Mitti yulduz
«Мажнунтол турарди ўйчан, паришон, Сув бўйида қараб маюс аксига…» – Умида АБДУҲАКИМОВА

«Мажнунтол турарди ўйчан, паришон, Сув бўйида қараб маюс аксига…» – Умида АБДУҲАКИМОВА

Умида Абдуҳакимова – Зангиота туманидаги 42 сонли умумтаълим мактабнинг 11 синф ўқувчиси.

Куз…

Гўдакдек ухлайди табиат,
Онадек аллалар сокин куз…
Ёмғирдек тўкилар япроқлар…
Шамолларнинг ҳукмида ҳануз…

Живирлаб оқади лойқа сув,
Боғлар энди сокин мудраган.
Биламан бу телба шамоллар,
Энди боғга кузни судраган…

Дарахтлар япроғин топшириб,
Бурчакда турарлар индамай.
Ёмғир ҳам шиғалаб ёғади,
Тўкилган япроқни қийнамай…

Эсимда…

Телбанамо ҳаёт, телбача яшаш,
Тақдирни ҳаёллар сурдим эсимда.
Болалик чоғимни ғамларга берган,
Ўша изтиробли тунлар эсимда…

Беш кунлик умримни ярмини бедор,
Ўтказиб юборган кунлар эсимда.
Тўрт девор ичида осмонга қараб,
Учиб кетолмаган кунлар эсимда…

Орзулар ичида сузиб юргану,
Рўёбин топмаган йиллар эсимда,
Танимда дардимни пинҳона сақлаб,
Ошкора айтмаган кунлар эсимда…

Биз учун ҳаммаси ўзгача эди…

Бир томонда қувонч бир ёнда ҳаёт,
Бу кунлар биз учун абадий эди.
Ҳаётимиз нурли, кунлари ажиб,
Биз учун ҳаммаси ўзгача эди…

Қушлар шивирларди, дарахтлар ногоҳ,
Ўйин тушар эди шамол рақсига.
Мажнунтол турарди ўйчан паришон,
Сув бўйида қараб маюс аксига.

* * *
Шеър ёзгим келмади қанча кун,
Қанча, қоғоз олмадим қўлга.
Ой яна ёришди қанча тун,
Аммо қалам тушмади йўлга.

Ёзолмадим, кўнглим пинчига,
Кириб кетган, дил сўзларимни.
Ярим умрим ўтиб кетса ҳам,
Тополмадим чин дўстларимни…

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.