• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Nazm minbari
«Тун бўйи нимадир синди қисирлаб, Дилимда – юракнинг ичида…» – Йўлдош ЭШМУРОД

«Тун бўйи нимадир синди қисирлаб, Дилимда – юракнинг ичида…» – Йўлдош ЭШМУРОД

МЕН СЕНГА ИНОНДИМ
Салом, кўк буржида товланган ҳилол,
Кел, менинг энг гўзал ўйларимни ол.
Сенда қалб, сенда ишқ, сенда иффат бор –
Мен сенга инондим!

Кимки орзулари уммон, саришта.
Кимки тозалиғда мисли фаришта.
Юрак деб тушундим
Билмагин ришта –
Мен сенга инондим!

Гўё тулпор каби асов ва қайсар,
У – кенглик
Бағрида яйрар ҳар майса,
Руҳ ўсар кўксига бошини қўйса,
Ҳувв, шамол –
Мен сенга инондим!

Қай дардман изламас нажоткор табиб
Неча йил Daftar Situs Judi Slot Terbaik dan Terpercaya No 1 менга дўст, ҳабиб.
Сен – дунё, Сен – олам, Сен менга ҳариф –
Мен сенга инондим!

ДАЛА СОҒИНЧИ
Кунлар совуқ , қору бўронли?
Зерикади далалар ишсиз.
Кеча – кундуз тинмас суронни
Олиб кетмиш бағридан кеч куз.

Сўзлай деса йўқ тил – забони,
Аёз уни қийнар хотиржам.
Кўк булутли, тунд ва ҳавойи,
Тафти йўқдир зарра куннинг ҳам.

Далалар жим,
Далалар сокин…
Улар қўмсар яна хирмонни.
Ҳар ўтганга термулар маъюс –
Соғинади дала деҳқонни.

ҲАВАС
Гулларга ҳавасим келади,
Гулларга!
Улар қўрқмайдилар
Баҳорнинг бир фасл эканлигидан!
Улар қайғурмайдилар
Умрнинг бир фасл эканлигидан!
Мен бўлсам
Чамалаб кўраман йилларни!
Мен бўлсам https://www.cordevigessoa.org/
Хотирлаб юраман йилларни!
Гоҳо
Мен боболарингни кўрганман,
дегим келади.
Норасида гул қаршисида
Гоҳо тўйиб – тўйиб йиғлагим келади
Гулларнинг қаршисида.
Аслида мен умрим эртагини айтолмасам керак
бир асрда.
Гул эса жажжигина гўзалликни куйлаб
Гул бўлади
Бир фаслда.

ЁЛҒИЗЛИК Slot88
Сўридаги узумлар узилди
Бобом ҳам беркитди боғини –
Ўлан тўшагим деб келди сокинлик.

Ўчоқларда янги ғўзапоялар,
Кўк чой атрофида чоллар гурунгги –
Ташқарида қолди ёғизлик.

СЕВГИ ҲАҚИДА ШЕЪР
Беш йилми, ўн йилми,
Балки ўттиз йил
Эшигим олдида яшабди бир гул.

Беш йилми, ўн йилми,
Балки ўттиз йил
Берк эшик олдида яшабди бир гул.

Беш йилми, ўн йилми,
Балки уч юз йил
Силаб – сийпайвериб совуқ занжирни
Қорайиб кетибди гулнинг қўллари.

Беш йилми, ўн йилми,
Уч минг йил олдин
Ажина кирганди уйнинг ичига.

БАҲОР
Мен ҳурмат қиламан
Баҳорни,
Куппа-кундуз куни
Шундоқ кўзларинг олдида
Улғая бошлайди
Япроқлар.
Кишиларни тушунади баҳор.

САБАБ
Муҳаббати йўқлар,
Туйғуси йўқлар,
Ҳеч вақоси йўқлар,
“Ҳеч қиси” йўқлар
Гулнинг бутоғида ўлтирар.

Нахс босган ҳиссизлар,
Ғаддорлар, ҳасислар,
Нокослар, ножинслар
Гулнинг бутоғида ўлтирар…

Сохтакор Мажнунлар,
Силовсин, маймунлар,
Ширахўр малъунлар
Гулнинг бутоғида ўлтирар.

Қовжирар, букилар гуллар шу юкдан,
Гуллар уялади бу юзсизликдан,
Шунга тез сўлади,
Шунга сўлади.

АЗОБ
Қиз кетиб борар…
Йигит юрагига найзадай санчилар
Майсадай майин оёқлардан кўтарилган
Қўрқинчли қадам товушлари.

Қиз кетиб борар…
Ҳайқириб юборгиси келар йигитнинг
“Тўхта-аа!” деб.
Қучгиси келар
Қизнинг оппоқ елкаларини
Қоп-қора сочларини.

Қиз кетиб борар…
Қайдадир – эшитилар яқиндан
У қизнинг жарангдор кулгуси.
Бир зумда азобга айланар
уятчан йигитнинг севгиси.

ҚАРИ ИТ
Ётади – туради
Нимжон қари ит.
Ажабланиб қарар –
Ҳамон у одам.

Кўрар елкасида шайтон лаънати –
Буралиб ўпишар чаёнлар билан
Тулкининг турқига ўхшар сурати –
Ажабланиб қарар – ҳамон У одам.

Қари ит бошида минг бир ташвиш бор –
Ғингшир – хушламайди жўн ҳамроҳини.
У бунга чидайди –
Чидайди аммо,
Англаб етолмайди ит гуноҳини.

Ётади – туради
Нимжон қари ит.
Тикилиб қарайди
Ҳамон У одам.

АРМОН
Соғинганим сезар поездлар,
Юрагимни эзар поездлар,
Шу излардан ўтар поездлар
Шаҳарларга кетар поездлар
Мен кетолмайман.

Гулга лойиқ аҳли поездлар,
Ваъдасига аҳдли поездлар,
Меҳнатидан тахтли поездлар,
Инсон каби бахтли поездлар,
Шаҳарларга кетар поездлар
Мен кетолмайман.

Уни қўли хиноли кутар,
Танишлардан уялиб кутар
Тонгдай тоза хаёли кутар
Ваъдасига вафоли кутар
Шу излардан ўтар поездлар,
Андижонга кетар поездлар,
Айрилиқни ютар поездлар,
Дўстларга гул тутар поездлар,
Мен тутолмайман…

ТУНГИ ШАМОЛ
Деразам равоғин ийманиб тортдинг,
Бевақт қай изғирин бағридан ортдинг,
Сенинг нағмаларинг мен учун ётдир,
Тунги шамол.

Ташқари аёзми ёки қўрқинчли,
Пайпаслаб топасан ҳар бир тирқишни,
Сенга ким қўйибди итдан қўрқишни,
Тунги шамол.

Боғларнинг куйида сабо бўлмадинг,
Андалиб куйида гадо бўлмадинг,
Не сабо вақтида адо бўлмадинг,
Тунги шамол.

Қалбим қўрғонимдир – надир илинжинг,
Унда оймомодек яшар биринчим,
Бағримни қон қилар ҳадсиз ўтинчинг,
Тунги шамол.

ТУН БЎЙИ
Тун бўйи қисирлаб синди нимадир,
Дилимда – юракнинг ичида.
Тун бўйи ўртаниб чиқдим мен фақир
Ораста туйғулар ўчидан.

Тун бўйи дилимга нелардир ботди
Нелардир синади сабрим – қарорим.
Тун бўйи ҳеч кимга сездирмай ётдим
Синди юрагимнинг қобирғалари.

…Ва яна қайгадир кетмоқлик мумкин,
Ва яна кимгадир қўлингни бермак.
Ва яна кимнидир мақтамоқ текин,
Ва яна кимгадир бўлмоқлик эрмак.

Тун бўйи ўзимга шуларни айтдим.
Тун бўйи ўз-ўзим чиқдим койиниб.
Ва яна ит каби яладим тинмай
Дилнинг қабирғалар тилган жойини.

Тун бўйи нимадир синди қисирлаб,
Дилимда – юракнинг ичида…

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.