• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Mitti yulduz
«Қўлга қалам берди бир оғиз қайғу…» – Нилуфар ОРИПОВНА

«Қўлга қалам берди бир оғиз қайғу…» – Нилуфар ОРИПОВНА

2007 йил таваллуд топган. Зангиота туманидаги 42 сонли умумтаълим мактабнинг 8 синф ўқувчиси.

Ота-онам

Сиримни ҳеч кимга айтмаган,
Вада бериб ундан қайтмаган.
Меwни айтган гапим рад этмаган,
Отамни-онамни рози қиламан.

Дуолари юрар ёнимда,
Яхши-ёмон ҳар бир онимда.
Сўнмас ришта билан боғлиқ қонимда,
Отамни-онамни рози қиламан.

Билдирмайди заррача чекса ҳамки ғам,
Бир сўзи жонингга энг яхши малҳам.
Рози қилолмасам қилади алам,
Отамни-онамни рози қиламан.

Худойберди Тўхтабоев хотирасига…

Бобожон сизга шеър бағишладим,
Билмадим қай маҳал ёдга келди бу,
Балки айтолмасман юрак сўзларим-
Қўлга қалам берди бир оғиз қайғу.

Юрагим титратган, сим-сим йиғлаган,
Гоҳида кулдирган, қизиқ сўзлаган.
Ҳар бир қаҳрамонин роса тоблаган,
Бобомдир ёзувчи келарму қайта?!

Шамсу қамар йиғлар, йиғлар булутлар,
Силамда тог-у тош, гуллар аламда.
“Бошқа ишлатмайди деган ўй билан,
Қандайдир ўгриқ бор бугун қаламда.

Сиз ҳеч қачгон вафот этмагайсиз йўқ,
Сизнинг мухлисингиз қалбим доди бу!
Ҳар сатрда борсиз, шундан кўнглим тўқ.
Мендек ожиз мухлисдан дилнинг ёди бу!

Ўзимга насиҳат

Бу дунёнинг жонга озор иши кўп,
Баҳори бўлгандек, аёз-қиши кўп.
Кимки йўл сўнгига етмоқчи бўлса,
Ҳар қадамнинг ўзича ташвиши кўп.

Ойнинг ярими ёруғ, ярми қоронг;у,
Ғам ортидан келар албатта кулгу.
Ҳаёт синовига берилса бардош,
Булутлардан ошиб, кўрингай қуёш.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.