• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Mitti yulduz
«Дўстларнинг ҳамжиҳатлиги» – Азиза ФОЗИЛОВА

«Дўстларнинг ҳамжиҳатлиги» – Азиза ФОЗИЛОВА

Сергели туманидаги 269 мактабнинг 8 синф ўқувчиси

Дўстларнинг ҳамжиҳатлиги
Эртак

Гўзал лолазор бағрида Пари исмли хонқизи яшар экан. Кунлардан бир куни дугонаси Сулувни соғиниб, ҳузурига отланибди. Аммо унинг уйи анча олисдаги кўл бўйларида эди. Ногоҳ дийдорига ошиқди. Йўлда кетаётиб дўсти -чумоливойни учратибди. Пари йўлга чиқишининг сабабини тушунтирибди. Сўнгра ёнига чумоливой ҳам қўшилибди. Бир вақт икковлон жўхоризор олдидан ўтиб кетишаётса, ёнларидан ям-яшил чигиртка чиқиб қолибди. Миттивойларнинг ниятларини обдон тинглабди. Бечоражон у ҳам анчадан буён Сулувни кўргиси келиб ўтирган экан. Дарҳол йўловчиларга шерик тутиниб, йўлга тушди.
Бироқ учовлон нотаниш манзил сари бораётиб катта ҳавф-хатарга йўлиқишларини сезишарди. Боиси, очкўз қушлар маконидан ўтишлари керак эди. Ниҳоят қўрқинчли ҳудудга етиб келишганида секин-асталик билан оёқ учида ерни босиб ўтишга қарор қилишди. Лекин қушлар уларни пайқаб қолишди. Бирдан янги “меҳмон”ларга ҳужум уюштиришди. Ҳашаротларни тезда тутиб, хўжайинларининг ёнига олиб борди. Асирлар душманлари томонидан танғиб боғланган кўзлари очилиши билан бошлиқларига кўришди-ю ҳайратга тушди. Чунки қушларга улар излаб сафарга чиққан Сулувнинг ўзи раҳбарлик қилаётган эди. Сулув ҳам дўстларини кўриб кайфияти кўтарилиб кетди. Барини озод қилишини буюрибди. Дўстлар ширин-ширин суҳбатлашишди. Сулув қандай қилиб қушларга сардор бўлгани ҳақида сўзлаб берибди. Келганлар ҳам сафарларидан жуда мамнун бўлишибди.
Қиссадан ҳисса шуки, яхши ниятда бошланган иш, қанчалар хатарли бўлмасин охири яхшилик билан тугайди. Ҳамжиҳатлик доимо жасорат, омад, меҳр-оқибат олиб келади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.