• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Tarjima minbari
«Айрилиқ зўрлаган бир ёз кунида, осмон қўлларини урар тиззасига…» – Турол ТУРОН

«Айрилиқ зўрлаган бир ёз кунида, осмон қўлларини урар тиззасига…» – Турол ТУРОН

Якшанбада

Шоир Эмил Расимўғлига

Булутлар жон берар кўк қучоғида,
қони томчилайди одам юзига.
айрилиқ зўрлаган бир ёз кунида,
осмон қўлларини урар тиззасига…

…Йўллар ҳижроннинг бир туғруқхонаси,
яшашга ота бор, онасиз бўзлар.
энди Тифлиснинг хор тиланчилари,
тангрини одамлар қафтидан излар.
Олдига отилган ҳар ҳуштак саси,
унинг хор ҳолига отилган ўқдир.
барча шундай ҳуштак чалмоқни,
тиланчига эса ҳаваси йўқдир…

Бир фоҳиша эса даста пул тутиб,
қўлига берар-у дер: – Қўркмагин, ҳеч ҳам,
биз ўлсакда ўлмас инсонлик, бир кун…

…Масжидла ёнма-ён бинодан ўтсам,
кўнғироқлар саси тинмайди бир дам,
жим кетавераман, бугун якшанба…

 

Очиб йўлларни едим…

I
Тош одамман, сен дединг,
Умрим тошдан тузилар.
Хатто қоним тошдандир.
На оқар, на сузилар…

II
Очиб йўлларни едим,
Тиз чўк дерлар отимга.
Ахир мен кимман? – дедим,
Йўллар тушди ёдимга…

III
Йўлларни чигал кўриб,
Отдим кўксимга, дайди.
От азобдан йўлларни,
Аста одимлаб қайтди…

 

Озар тилидан Раҳмат Бобожон ўгирди

 

Осмон музлаётир

Қуёшни иссиқроқ ерга олинглар,
осмон музлаётир…
Тангри чой дамласин ёмғирларидан.
айтингки, булутлар бундай ётмасин —
самовот ёпиниб исинсин бироз.
Юлдузларни ичиринг —
чўлпонни ичсин у чой қошиғида.
Сўнгра тузалади эҳтимол осмон.

Ям-яшил оғочдан ўт ёқсин тупроқ,
тафтига келтиринг,
ёпингиз чодирнинг
юксакларга боққан
пардаларини…
Кўзларига соя тушмасин,
нур жилва айласин
оқ сочи узра;

Осмон музлаётир…

Мирзоҳид Музаффар таржимаси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.