• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Maktub
Мактуб лойиҳаси: «Бобом» – Алишер САБРИЙ

Мактуб лойиҳаси: «Бобом» – Алишер САБРИЙ

Туғилганда бобомга Сабри деб исм қўйилган. Исмлар осмондан нозил бўлади, дейишади. Қисмат ҳам инчунин. Бир ёшга тўлмай туриб оталаридан, тўрт ёшларида эса оналаридан айриладилар. Етим қоладилар. Боболари қарамоғида. Болаликлари қаҳатчилик пайтига тўғри келган. Дўконда нон учун каллаи саҳарлаб навбатда туришлари, очликдан зада бўлган айрим кишилар бир дона нон учун (!) одам ўлдиришгача боргани, шу боис дўкондан нонни чопонлари ичига яшириб уйга шахдам келишларини айтиб берардилар. Ҳатто, бир кун жуда очиққанликлари сабабли ярим бурда нонни йўл-йўлакай еб қўйганликлари, ўгай бувилари яримта нонни еб қўйди бу етимчангиз деб туҳмат қилгани учун ўз боболари “Ўлдираман!” деб бўйинларига узун пичоқ тираганлари, ҳовлилари олдидан тасодифан ўтиб кетаётган қўшнилари бу ҳолнинг гувоҳи бўлиб (ҳовли деворлари жуда пастиккина бўлган, ўтган-кетганга ҳовли кафтдагидек кўриниб турган экан) югуриб келгани ва у кишининг қўлига ёпишиб минг танбеҳу тавалло билан бу шаштдан қайтарганликларини, бир ўлимдан қолган бобомни эса шу куниёқ тоғалариникига олиб келганликларини ҳикоя қилиб берардилар. (Кўпинча уни емайман, буни ичмайман деб инжиқлик қилар пайтимиз айтиб бериларди бу! Ҳатто дадам кўзларини яширардилар…) Ҳа, болалигимизда эшитган энг қизиқ ва энг оғриқли қиссамиз шу эди.

Бобом олти ёшларидан далада кетмон чопа бошлайдилар (бунда қандайдир муболаға йўқ, чунки бобомнинг ўзлари айтганлар!), тирик қолиш учун, ўз ризқларини териш учун шунга мажбур эдилар. Ноз қиладиган замон эмасди, нозларини кўтарадиган ота-оналари йўқ эди. Сабрлари бор эди. Ўша, исмлари билан нозил қилинган сабрлари…

Мактабга бормайдилар. Тўғрироғи, боролмайдилар. Далада ким ишлайди? Нимадир ейиш, нимадир кийиш керакми? Тоғалари аёлманд киши, ўз оилаларини бир нави таъминласалар ҳам, хўп гап!..

… Бобомга Тожикистондан қариндошлариникига кўчиб келган (қариндошлари Ургутда яшашган деб эшитганман, эшонларга қандайдир узоқ алоқалари бўлса керак…) бир етим қизни олиб беришади. Икки ёш чамаси катта бобомдан. Келин келиши ҳам бир қисса. Бувимни олиб келишаётганда экинни чопиқ қилаётган бобом узоқдан келаётган эшак аравани кўриб, эгат ичига паққос ётиб оладилар. Нега? Яшириниш керак! Situs Judi Slot Online Resmi Кимдан? Келин ва келинни олиб келаётганлардан! Сабаб? Ҳаё! “Ҳайрат ул-аброр”даги наргис гулидан ҳаё қилиб канизакни бағрига босмаган Анушервони одил ҳаёсидан ўтса ўтадики, қолишмайди бу ҳаё!

Янги оила тоғаларининг уйларида туришади бир муддат (биздан икки маҳалла нарида), кейин маҳалламизда истиқомат қилувчи бувимнинг узоқ қариндошлари бўлмиш бой бир хонадон аҳли тақрибан уч йиллар Тожикистонга кетишлари сабабли бобом ва бувим уларнинг уйларида яшаб туришади. Бувим уй саришталигига қарайдилар. Бобом колхоздан ортган вақтларида ҳовлидаги оғирроқ ишларини саранжомлайдилар. Икки-учта фарзандли бўлишгач (умумий етти фарзанд кўришади: уч ўғил, тўрт қиз. Дадам кенжалари. Орада бир қизлари – аммам болаликда, уч ёшда вафот этганлар. Жойлари жаннатда бўлсин!) ҳукумат томонидан ер берилади. Кундузи далада тер тўкиб, кечаси алламаҳалгача яхши ниятларда лой қориб, ғишт қуйиб, уй қургани уста киргизганда ҳам ўзлари унга қарашиб, уч йил деганда бошпанани қуриб битказадилар. Яшаб турганлари хонадон эгалари сафардан қайтишгач, кўчиб чиқишади. Колхозда ишлаб ва уйда мол-ҳол қилиб олтита фарзандни вояга етказадилар, касб-ҳунар ўргатадилар, уйлаб қўядилар. Кенжатойлари – менинг дадамнинг ўқишга рағбатлари кучли бўлгани учун Самарқанд Архитектура ва қурилиш институтига ўқишга кирадилар. Биринчи семестрдаёқ айрим домлаларнинг оғзини мойлаш керак бўлади, рўзғорда эса ортиқча мой топилмайди. Ҳунардан ризқинг унар, буёғи.

Дадам эслайдилар: “Дадам ишдан қайтар эканлар, ойим биз болаларни тинчлантиришга тушардилар. “Ҳой, сасингни чиқарма, даданг чарчаб келганлар, ҳозир урушадилар!” Ажабки, дадамнинг бирортамизни урушганларини ёки ойимга қаттиқ гапирганларини билмайман. Лекин кечки овқат пайти дастурхон атрофида тизилишарканмиз, дадамнинг қовоқлари солинган бўларди. Бу – кун бўйи ишлаб тинка-мадорлари қуриганидан эди. Хуллас, дадам уйда бўлган пайт ҳовли сув қуйгандек бўларди”.

Рўзғорга фавқулодда унми, шакарми керак бўлиб қолса, бувим эринмасдан неча чақирим йўл босиб, бобомдан бориб сўрарканлар фалон нарса қолмабди, бориб олсам майлими, деб. Бобом: “Шунча ерга овора бўлиб келишинг шартмиди, кампир[1]? Пулнинг жойини биласан, бориб олавурсанг бўлмайдими?!” деб койисалар, “Барибир, сиздан сўрамасдан қандай оламан?!” дерканлар бувим астойидил ажабланиб. Бобом қанча гапирмасинлар, қабрлари нурга тўлгур бувим барибир шу одатларини қўймаган эканлар.

Бувим оламдан ўтганда мен уч ёшда эдим. Кўп нарса эсимда қолмаган. Аммо вафот этган кунларини эслайман. Дераза рафида турган оч қизил рангдаги суюқлик эсимда қолган. Кейинчалик айтишларича, анор шарбати экан. Кейин нимагадир янгамнинг уйдан йиғлаб отилиб чиққанликлари, бир пасда ҳамма йиғилиб қий-чув солиб йиғлашгани, менга кичкина тўнча кийгизиб, митти якабанд боғлашаётгани элас-элас хотирамда қолган. Шу қадаргина.

Бобом эса эсимни таниганимда соч-соқоллари мош-гуруч бўлган, ўрта бўйли, елкалари кенг, оғирликларини бироз бир томонга ташлаб қадам босадиган (ўнг товонларига ботган занглаган мих асаб толаларини зарарлантириб, ўнг кўзлари хира тортган ва андак мункиб қадам ташлайдиган бўлиб қолганлар), фарз амалларини оғишмай адо этадиган бир инсон эдилар. Набира кўриб қовоқлари очилганми, дадам айтиб берадиган тунд қиёфадан асар ҳам кўринмасди. Чеҳралари очиқ, бизни кўриб қолсалар худди рақсга тушаётгандек ҳаракатлар қилиб қўярдилар, қиқирлаб кулардик, баъзан эса мусиқасиз рақсга бизам жўр бўливолардик. Беозоргина ҳазилларидан бизнинг ҳам, ўзларининг ҳам димоғлари чоғ бўларди. Магарам бир марта бобомнинг қаттиқ жаҳллари чиққанини ва у пайти Situs Judi Slot Online Gampang Menang чиндан ҳам жуда важоҳатли бўлганликларини кўрганман. Қандайдир зиёфат бўлаётувди уйда. Аммаларим оилавий келишган. “Оқ чой” кайфиятида алп келбатли кенжа поччамиз (жойлари жаннатда бўлсин!) аммамга, яъни аёлларига қандайдир беўхшов гап қилдилар. Бобомнинг нафсониятларига тегди. Ўзи ичкиликни хушламайдиган, аммо бошқаларнинг “истак”ларига қарши чиқмайдиган бобом оқ ичимликнинг қора ишига чидаб туролмадилар. Агар поччамнинг меҳмонлик иззатлари бўлмаганда, эҳтимол, қўл ҳам борарди. Айни мастликнинг кулминациясида бўлган шундай калонжусса поччамиз зумда ҳушёр тортиб, ўзларини йиғиб олдилар. Узр-маъзур тиладилар. Назаримда гавдалари ҳам анчайин кичрайиб қолгандай бўлди. Бу воқеанинг туб моҳиятига етмас, ичимда бобомнинг “кучли” эканликларидан қувониб ҳам тургандим. Шундай кап-катта инсон бобомдан қўрқиб, кечирим сўраб турибдими, демак, дунёда бобомнинг олдига тушадигани йўқ! Оламда ажалдай енгиб бўлмайдиган, бобомнинг важоҳатлари билан иши бўлмаган рақиблар ҳам бўлишини қайдан билардим?!

Бобом ноҳақ бировнинг кўнглини оғритмасдилар, ҳаромдан ҳазар қилардилар, одамлардан ёрдамларини аямасдилар, айниқса, биз невараларининг тайёр ҳимоячиси эдилар. Бузмакорлик қиламизми, пешинда ухлашни истамаймизми, қалқон – бобом. Бобомнинг орқаларига бориб бекингач бизни у ердан айириб оладиган шеримард топилсин-чи! Икки-уч ёшларимда ойим мени зап ювинтириб, тоза кийимларимни кийгизиб қўйсалар, тўғри ҳайдалган ерга қараб кириб кетарканман. Тупроққа бемалол ўтириволиб, тупроқ уйиб, устимдан сочиб ўйнарканман. Табиийки, ойимнинг жаҳллари чиқиб, шундай “беозор машғулот”имдан суғуриб олмоқчи бўларканлар. Шу пайт бобом: “Қўйинг, тупроқнинг фойдаси бор, тусаганча ўйнаволсин!” дерканлар. Кечда яна бир сеанс чўмилиш, тоза кийим кийиш маросими.

Тўй-ҳашамларда мол, қўй сўярдилар, ошпазлик қилардилар. Қассоблик қилар пайтлари баъзан бориб кузатиб турардим. Ўртоқларимни катталар қўйишмасди, қўрқасан, тушингга киради деб. Бизда эса имтиёз бор: қассобнинг невараси! Кўзи пишиб кетган! Элнинг ботмон-ботмон ҳурматини мисқоллаб йиғган инсон эдилар бобом!

Бобомнинг мош-гуруч соч-соқоллари қачон биратўла гуручга айлана қолди, билмайман. 2008 йилда тўнғич қизлари – аммамни бемаҳал ўлим орамиздан олди. Бир ота учун фарзандининг тобутини кўтариш қанчалик қийинлигини фақат бошдан кечирган билса керак. Қон босимлари кўпроқ ўйнайдиган бўлди. 2010 йили инсульт бўлдилар. Аллоҳнинг меҳрибонлиги ва ойим томонидан вақтида кўрсатилган тез тиббий ёрдам, сўнгра тўғри муолажалар самараси ўлароқ бирмунча муддатдан сўнг оёққа турдилар, юра бошладилар. Илгариги шиддат сўнган бўлса-да, табиатларидан келиб чиқиб тиним билмасдилар. На қариликни, на касалликни тан олар, ҳали ҳам ҳаётни курашга чорлаб, унинг зарбаларига дадил қарши чиқардилар.

Бобом адолатли ҳукм чиқарардилар. Шу билан бирга, маълум масалада ўз қарорларини айтарканлар, у кишини фикрларидан қайтариш деярли имконсиз эди. Бобом тирик экан, қариндошлар ўзаро анча меҳрибон, борди-келдилар анча кўп эди. Бугун у ёки бу муаммога дуч келарканман, бобомнинг қатъиятларига, ҳукмларига зориқаман. Бобом тирик бўлсалар, бундай бўлмасди, бари бошқача бўларди деб қўяман…

ЧЕКИНИШ. Айрим кишилар келажак ҳаётимга қайғуриб менга “Яхши-ку… фақат шу тахаллус масаласи бироз қалтис-да” деб қўйишади. “Инсоннинг қисматига таъсир қилади, кўп сабр қилишингга тўғри келиб қолиши мумкин” ёхуд “Сабр қилиб ўтиб кетмагин дейман-да”, дейишади. Улардаги хайрхоҳликни қадрлайман. Зеро, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ҳам 1889 йил Тошкентга келиб, бир муддат шу ерда яшаган пайти Шарифхўжа шоир билан бўлган суҳбатларидан бирида дўсти тахаллуси “жудолиғ” (фурқат – айрилиқ, жудолик) маъносини билдиришига ишора қилиб, уни “Фарҳат” (шодлик, хурсандлик) билан алмаштиришни таклиф этади. Бу унга манзур бўлиб, шу тахаллус билан бир муддат шеърлар ёзади. Лекин кўп ўтмай, аввалгисига қайтади. Чунки қисматида “Фурқат” тахаллуси билан тарихда қолиш бор эди. Шундай қилиб, “Тахаллуснинг бироз қалтисини танлабсан-да” дейдиган кишиларга “Бу https://teephat.com/web/community/profile/situs-judi-slot-online-terpercaya-gampang-menang/ тахаллус насибим бўлганида ҳали мендаги “…руҳ эрмас эрди танға пайваст” (Ҳазрат Навоий таъбирлари)” деб қўяман. Ўзи хайрли қилсин!

… 2013 йилнинг февралидан бобомнинг шаштлари сусая бошлади. Ортиқ дори-дармонлар таъсири ҳам камая борди. Баҳор келса, яна кучга тўладилар деган умид бор эди. Бироқ бундай бўлмади. 5-мартдан аҳволлари кескин ёмонлашди. Ҳуш ва туш орасида эдилар. Шифокорлар ҳам Худо эмас, бандасининг эса имконияти чегарали. Имом келиб “Чил ёсин” ўқиб кетди. 6-март куни тунда алаҳсирадилар. Бувимни, раҳматли аммамни чақирардилар. “Ёпишиб қолганман, мени узиб олги-и-ин…” деб ёш болаларча ялинардилар. Бу чорловни эшитиб ўтириш оғриқли эди. Азоб эди. Эртаси куни эрталаб анча тинчландилар. Аммо нечундир бу тинчлик катталарда ҳеч қандай қувонч уйғотмади. Бу сакинат бари ортда қолгани даракчисига ўхшагани билан аслида ниманингдир бошланиш арафаси эканини ҳаёт тажрибасига эга кишилар фаҳмлаб туришганди гўё… Қош қорая бошлаганда дадамнинг бақириб йиғлаганларини эшитдим. Тош қотдим. Кейин хотин-халаж овози қўшилди. Ҳовлини вовайло тутди. Мен эса овоз чиқаролмасдим. Бақиролмасдим. Тиришиб қолгандим…

Тунда қор ёғди. Эртаси куни, 8-мартда ҳовлимиз саҳнини қор қоплаганди, саҳар пайт изиллаб қор курадим. Сулола аёллари байрам табриги эшитишмади…

[1] Қишлоқда қандайдир урф бўлган экан эр-хотиннинг ҳали қаримай туриб бир-бирига “кампир”, “чол” деб мурожаат қилиши. Бу камтаринликданми, хижолатликми ё яхши ният – унча аёнмас.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.