• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Nasr minbari
«ҚИСҚА ҲИКОЯЛАР» – Аржумандбегим

«ҚИСҚА ҲИКОЯЛАР» – Аржумандбегим

1996 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган.

!

— Кўчада ёмғир ёғяпти! Юр айланиб келамиз!

— Қўйсангизчи! Aхир кўчада ёмғир ёғяпти!

ОНА

— Ўғил кутяпсизми, қизми?

— Фарзанд кутяпман.

КАЛЛИК

Ҳаммаси бехосдан узилган бир толанинг ўйловидан бошланганди…

​​​​​​​​ҚОЗИҚ

Қизим, ихтиёринг ўзингда. Биз сени, мана шуни танлайсан, деб мажбурламаймиз. Юрагингга қулоқ тут. Бу сенинг ҳаётинг. Мана икки номзод, бировини танла!

ШАЙТОН

— Ич!

— Ичмайман!

— Ич, бўлмаса жонингни оламан!

— Ўлдирсанг ҳам ичмайман, йўқол! кет!

Хаёл ичида дўсти келиб қолганини сезмай қолди.

— Тинчликми дўстим, рангингда ранг йўқ, кимга бақиряпсан?

— Сардо-о-р, дўстим, шайтон менга қадаҳ тутиб ичишга мажбурлади, ичмадим, рост айтяпман, аниқ кўрдим, ўз кўзларим билан!

— Сиқилма дўстим, кўп ишлаганингдан ҳаммаси, неча марта айтдим, қўй шу ишингни, бизга қўшил, бироз дам ол, -деб,  ҳеч гапимга кирмайсан! Юр энди, бир отамлашамиз, ичсанг  енгил  тортасан…

ЮЗ

   Уйига қарз сўраб келган дўстининг ёнидан аста чиқиб, бўш чўнтакларини чангаллаганча қўшнисиникига югурди…

ФАРЗАНД

Қизини тўлғоқ тутиб, хавотирда туғруқхонага етиб келган она палатадан чиқиб келаётган шифокорни кўриб куёви билан бир овоздан саволга тутишди:

— Болам саломатми?

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan