• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Maqola
“Агар 1 рақами, яъни ҳулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади…”

“Агар 1 рақами, яъни ҳулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади…”

Кунлардан бир кун риёзиёт олими ал-Хоразмийдан инсон ҳақида сўрашганида. Зийрак олим: “Агар инсон яхши ҳулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг. Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш, у 10 бўлади. Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш, у 100 бўлади. Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш, у 1000 бўлади. Агар 1 рақами, яъни ҳулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади…”, дея жавоб қайтаради.
Британиялик машҳур журналист Эндрю Марр “Дунё тарихи” туркум кўрсатувида бугунги ўзбекларнинг аждодларини алоҳида ҳурмат билан тилга олади. Хусусан, мазкур дастурлардан бирида ўз даврида бутун Ислом олами олимларига етакчилик қилган Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий даҳосига аталган лавҳа ҳам ўрин олган.
“Ғарбда исми Алгоритм, дея бузиб талаффуз қилинадиган олим – ал-Хоразмий бўлмаса, компютер ё қўл телефонлари кашф этилмас эди, шунингдек, бу инсон исмини ҳар гал қўлингга мобил телефонингни олганингда эсла!”, дея таъкидлайди журналист.
Ҳар бир қўл телефони ичида бизнинг аждодимиз бор. Бу алломанинг исми – Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий.
Маълумот ўрнида шуни қайд этиш жоизки, Хоразмийнинг арифметик рисоласи ҳинд рақамларига асосланган ўнлик позисион ҳисоблаш системасининг Европада, қолаверса, бутун дунёга тарқалишида буюк аҳамият касб этди. Европага ҳинд рақамлари араблар орқали ўтганлиги учун улар “араб рақамлари” деб номланган ва ҳозир ҳам шундай деб аталиб келинмоқда. Европаликлар узоқ вақтгача ҳинд рақамларига асосланган ҳисоб тизимини “алгоризми” деб атаб келдилар. Фақат ХВИ аср ўрталарида бу ном “арифметика” ибораси билан алмаштирилади. Шундан кейин бугунги кунгача “алгоризм” ёки “алгоритм” деганда ҳар қандай мунтазам ҳисоблаш жараёни тушуниладиган бўлди. Бу ибора билан Хоразмийнинг номи фанга абадий кириб қолди.
Хоразмийнинг алгебраик рисоласининг тўлиқ номи – “Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала”. Рисоланинг номидаги “ал-жабр” ва “ал-муқобала” сўзлари “тўлдириш” ва “рўпара қўйиш” ўрта аср алгебрасининг иккита асосий амалини англатади. “Ал-жабр” сўзи лотинча транскрипсияда “алгебра” бўлиб, Хоразмий асос солган янги фаннинг номи бўлиб қолди.

Наргиза МИРДАДАЕВА,
Шайҳонтоҳур тумани 157 мактабнинг математика фани ўқитувчиси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.