• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Tarjima minbari
«Мен бус-бутунлигимча адабиётман!» – Франц КАФКА

«Мен бус-бутунлигимча адабиётман!» – Франц КАФКА

* * *
Руҳ таянч вазифасини ўтамасагина эркин бўла олади.

* * *
Ҳаёт муқаддимасининг икки вазифаси бор: ўз доирангни тобора чеклаш ва мунтазам равишда ўз доиранг ташқарисида қаердадир бекиниб олмаганингни текшириб бориш.

* * *
Қафас қушни излаб кетди.

* * *
Биз жаннатда яшаш учун яратилган эдик, жаннат бизга хизмат қилиши учун яратилган эди. Биз нима учун яратилганлигимиз ўзгартирилди; лекин жаннатнинг яратилишига нима сабаб бўлганлиги ҳақида лом-лум дейилмайди.

* * *
Ҳақиқат бўлинмайди, демак, унинг ўзи ўзини идрок эта олмайди. Ким уни идрок этмоқчи бўлса ёлғонга айланиши керак.

* * *
Сен турган замин икки оёғинг босиб туришга етарли бўлганидан катта эмаслигини англаб етиш бахтдир.

* * *
Сен дунё азобларидан ўзингни четга олишинг мумкин, бунинг учун сенга изн берилади. Эҳтимол, ана шу ўзингни четга олиш сен дучор бўлмаслигинг мумкин бўлган яккаю ягона азоб бўлиши мумкин.

* * *
Инсоният уқубатининг кишанлари идора қоғозларидан ясалган!

* * *
Гуноҳлар жаннати орқали эзгулик дўзахига йўл оласан…

* * *
Шеърият касалликдир. Иситмани тушириш ҳали соғайиш дегани эмас. Аксинча! Иситма одамни поклайди ва онгни равшанроқ қилади.

* * *
Шоирлар одамлар кўзларини алмаштиришга, бу билан эса воқеликни ўзгартиришга ҳаракат қиладилар.

* * *
Даҳо. У ўз ожизлигининг хўжайини бўлишдан даҳшатга тушар эди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.