• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Mitti yulduz
«Онажоним мен сизга, Бағишлайман бир асар…» – Абдулазиз АСАДУЛЛАЕВ

«Онажоним мен сизга, Бағишлайман бир асар…» – Абдулазиз АСАДУЛЛАЕВ

Абдулазиз Асадуллаев – Миробод туманидаги 125 мактабнинг 7 синф ўқувчиси. Мактабдаги «Истеъдод» тўгараги фаол аъзоларидан.

Биринчи қор

Деразага боқаман,
Оппоқ қорни кўраман.
Олам оппоқ кийибди,
Лайлак қорлар ёғибди.

Кўча тўла болалар,
Қорбобони ясарлар.
Оғиз, қулоқ кўзлари,
Сабзидан бурунлари.

Яйраб, қувнар болалар,
Гўё осмонда улар…

Аскарлар

Бедор ўтказар тунни,
Билмай асло уйқуни.
Қурол олар қўлига,
Хизмат қилар юртига.

Бу азамат ўғлонлар,
ўзбек элин фарзанди.
Қўриқлайди ватанни,
Қалқон қилиб танини.

Ҳеч қачон бермасдан панд,
Курашарлар ҳарчанд.

Онажоним

Онажоним мен сизга,
Бағишлайман шеър, ғазал.
Онажоним мен сизга,
Бағишлайман бир асар.

Дунёларни пойингизга,
Ташлаб қўяй онажон.
Мен яратган боғимнинг
Боғбонисиз онажон.

Совға

Совға олиб уйимга,
Чопиб бордим бирпасда,
Шошиб чақирдим онам,
Онам дейди:
– Не бўлди болам?

Ķўзингиз юминг она,
Совғам бордир ягона.
Бундан бутун дунёда,
Қадрингиздир зиёда.

Совғам ёқиб онамга,
Дуолар берар менга…

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.