• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Nazm minbari
«Сен бор. Қандай осон қора сочингга Кундузларни ўраб оппоқ тун этмоқ…» – Чори АВАЗ

«Сен бор. Қандай осон қора сочингга Кундузларни ўраб оппоқ тун этмоқ…» – Чори АВАЗ

ҚИЗ ЎЙЛАРИ

Уйда ёлғиз ўй сурар
бир қиз йўлга боққанча,
Хаёллар оғушида
умид билан оққанча:

Ёр бўлсанг вафодорга,
вафо қилсанг ўзинг ҳам.
Ўзингдай азиз бўлса
айтилмаган сўзинг ҳам.

Оқшом пайти ё тунда
айланиб кўчаларни,
тонгга элтиб қўйсанг-эй,
юлдузли кечаларни.

Шундай яшаб ўтсанг сўнг –
билмай ҳеч ғам, аламни.
Бу дунёни севсанг-эй,
севган каби болангни.

* * *
Қорли оқшом,
Оппоқ олам,
Оппоқ қўшиқ бошлар тун.
Тушга ўхшаш бир нарса бу –
Бир ширин-эй, бир ширин.

Бу дунёда борлигингни
Билмагандек ҳеч замон,
Юра-юра рўпарангда
Пайдо бўлгум ногаҳон.

Жилмаясан
Масрур, сархуш
Тун оппоқ қор ичиндан.
Оппоқ оқшом, оқ тун ва сен…
Тушга ўхшайди чиндан.

Секингина,
Секингина
Пичирлайсан: “Севаман!”
Жавоб қалбдан то тилгача
Минг йил чопар: “Биламан”.

Қорли оқшом,
Оппоқ олам,
Куйлар, куйлайверар тун.
Тушга ўхшаш бир нарса бу –
Бир ширин-эй, бир ширин.

* * *
Тун чекинар киприкларингдан,
Чиқа бошлар кўзингдан қуёш.
Жон оламан кулгуларингдан,
Мен руҳингман, ахир, қаламқош.

Гар ғам кўрсам slot gacor terpercaya ёноқларингда
Қуйилади кўзларимдан ёш.
Йиқиламан қайғуларингдан,
Мен руҳингман, ахир, қаламқош.

СЕНДАН-КУ КЎНГЛИМ ТЎҚ
Сендан-ку кўнглим тўқ. Кўзларинг
Бир нурли чаманга етаклар.
Нигоҳинг – дилтортар болакай,
Кўзимдан сўрайди эртаклар.

Нигоҳинг ҳаққини ахтариб,
Юрагим қатини титаман.
“Гар топа олмасам” деган ўй
Келару, заққумлар ютаман.

Сен боис заққумлар лаззатга
Айланиб кўзингдан қайтади.
Биз севган эртакни қўлларим
Қўлингга пичирлаб айтади.

Мен ютмоқ бўламан тилимни,
Тил мени енгмоққа шайланар.
Хайрият, мен чўчиб айтмаган
Сўзлар ҳам эртакка айланар.

Сендан-ку кўнглим тўқ. Кўзларинг
Бир нурли манзилга етаклар.
Нигоҳинг – дилтортар болакай
Кўзимдан сўрайди эртаклар.

* * *
Сен борсан,
Умримнинг ҳар дами баҳор.
Баҳорий саболар тафти лутфингда.
Сенинг ҳузурингга қайтгали такрор
Тезроқ ботишини сўрайман кундан.

Биласан,
Шоҳ эрур кундуз очунга.
Қийин бу шоҳликни забт этиб ўтмоқ.
Сен бор. Қандай осон қора сочингга
Кундузларни ўраб оппоқ тун этмоқ.

* * *
Қайтариб ол синовларингни,
Ёлғизликка маҳкум этилган тунлар
Даҳшатини туйгим келади.

Ерга тўкма нигоҳларингни,
Бу висолнинг муножотида
Оловланиб куйгим келади.

Менга ишон гуноҳларингни,
Мен уларда сени кўргим келади –
Сени кўпроқ суйгим келади.

* * *
Ишқ юракка найзасин санчди,
Сачраб кетди оламга қоним.
Ўксиб-ўксиб йиғламоқда жим,
Ошиқлигим – бахтсиз имконим.

Биламан-ки, бахтиёр бўлгум,
Мени ғамлар сийлашади бот.
Билмам, нечун йиғлайсан юм-юм,
Юрагимда улғайган сабот.

Келажакка бўйлайман аста,
Нишон қолмас бугунги ғамдин.
Менинг учун тузар гулдаста
Ўн беш йилдан кейинги бугун.

Келажагим – ўйчан гўдагим,
Хаёлларга ургин эгарни.
Бир кун бирга излаб кетамиз
Тушда кўрган шамсу қамарни.

Ишқ найзаси нишон айлаган
Қўлда тутиб кемтик юракни,
Юракнинг ўрнида олиб қайтамиз
Шабнам янглиғ келин – чечакни.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.