• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Maqola
«БОЛАЛАР УЧУН ЎЙИНЛАР»

«БОЛАЛАР УЧУН ЎЙИНЛАР»

Тасвирий санъат дарсларида қўлланиладиган усуллар
(1-синф, 3 чорак)
“Музлаб қолма!”, “Қўлқопча”, “Қорли уйча”

1. “Музлаб қолма!” усули. Бунда ўқитувчи қайси ўқувчига (картондан тайёрланган) музпарчасини отса, ўша ўқувчи дарҳол берилган савол ва топишмоққа жавоб бериши керак бўлади, агар тўғри жавоб беролмаса у “музлаб қолади”. Саволлар:
1.Қиш фасли ойларини айтинг. (Декабр, январ, феврал)
2.Қишда табиатда қандай ўзгаришлар бўлади? (Ҳаво совийди, қор ёғади, болалар қалин кийинади)
3.Қиш манзараларини қайси рассомлар тасвирлаганлар? (Aлижон Раҳимов, Рустам Худойберганов, Иван Иванович Шишкин)

4.Кимдир деразамга расм чизибди,
Барча гозалликлар нақшин чизибди. Бу нима? (Совуқ)
5.Нима учун қиш фаслини кумушга ўхшатамиз? (Чунки атроф оппоқ қорга бурканади ва у кумушни эслатади)
6.Совуқ ранглар нимани эслатади? (Музни)
7.Қишки ўйинларга мисол келтиринг. (Қорбўрон, яхмалак, чана, чанғида учиш, қорбобо ясаш)
8.Тойим бор кишнамайди,
Ёз чоғи ишламайди. (Чана)
9.Январ бобо новвот сотди,
Олган эдим қўлим қотди. (Муз)
10.Оқ товуқ, катаги совуқ. (Қор)

2. “Кумуш қиш” га оид элементларни, “Қўлқопча” ўйинидан фойдаланиб тасвирлаш мумкин. Бунда болаларга рангли қаламлар, фломастер, арча ва ўйинчоқлар картотекасидан фойдаланиши мумкинлиги айтилади ва қоғоздан кесилган қўлқопчалар (ўнг ва чап қўл) жуфтликда ўтирган болаларга тарқатилади. Ўқувчилар ўзаро келишиб бир жуфт қўлқопчага тасвирлар чизадилар. Ёки ихтиёрий тарзда тасвирлашлари мумкин.
Бу ўйин орқали ўқувчиларнинг ижодкорлик, жамоа бўлиб, ўзаро завқ-шавқ ва қизиқиш билан ишлаш қобилиятлари аниқланади.

3. “Қорли уйча” усули. Бунда болалар чиройли қорли уйчани чизиб бўяйдилар. Уларнинг фаразича бу уйча ичида жуда кўп ва турли-туман ўйинчоқлар, янги йил совғалари бор. Ўқитувчи шу уйчага ўртоқларидан кимларни таклиф этишни хоҳласа унинг номини расмнинг пастида ёзиб қўйишни айтади.

“Қорли уйча” усули орқали ўқувчиларнинг тасвирий санъатга қизиқиши, ижодий қобилияти ва ўртоқларидан кимларни кўпроқ ёқтириши аниқлаб олинади.

Махбуба ИКРОМОВA,
Бухоро вилояти, Ғиждувон туманидаги 51 умумий
ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат фани ўқитувчиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan