• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Adabiy hamkorlik
«АДАБИЙ АЛОҚАЛАР – АБАДИЙ АЛОҚАЛАР»

«АДАБИЙ АЛОҚАЛАР – АБАДИЙ АЛОҚАЛАР»

2021 йилнинг 21 январида Озарбайжон шоири Интиқом Яшар иштирокида Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқувчилари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Интиқом Яшар – 1990 йил 3 октябрда Гадабай вилоятида туғилган. 1997-2008 йилларда Гадабай вилояти Чобанкенд қишлоғидаги ўрта мактабда ва 2008-2012 йилларда Озарбайжон Университетининг филология факултетида бакалавр даражасига эга бўлди. Унинг мақолалари мунтазам равишда «Юлдуз», «Ёзув», «Aдабиёт», «Ойдин йўл», «525-чи газета» ва «Каспи» газеталарида нашр этилган. 2012 йилда шоирнинг «Биринчи учрашув» шеърий китоби нашр этилди. Бундан ташқари, 2016 йилда «… ва сиз жимсиз» ва 2018 йилда «Уйда йўқман» шеърлари китоблари нашр этилди. У Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасининг «Энг яхши шеър» танлови ғолиби. Интиқом Яшар 2009 йилдан буён Бутунжаҳон ёш турк ёзувчилари уюшмасининг аъзоси, 2013 йилдан буён Aссамблея аъзоси, 2016 йилдан буён Мажлис раиси ўринбосари. У Бутунжаҳон ёш турк ёзувчилари уюшмаси томонидан амалга оширилган кўплаб лойиҳаларнинг раҳбари. 2019 йил 24 июнда у Жаҳон ёш турк ёзувчилари уюшмасининг раиси этиб сайланди. Шоирнинг шеърлари маҳаллий турк тилига мослаштирилиб, Ўзбекистон, Туркия ва Қозоғистон журналлари ва антологияларида нашр этилган ва рус, инглиз ва белорус тилларига таржима қилинган.

Учрашувда Ижод мактабининг 6, 7, 8 ва 9-синф ўқувчилари иштирок этишди. Aдабий учрашувни Эркин Воҳидов номидаги Ижод мактаби директорининг маънавият масалалари бўйича ўринбосари, шоир Муҳаммад (Турсунали) Нурматов олиб борди. Икки мамлакат тиллари ва дилларини яқинлаштирган таржимон, шоир ва «Мард ўғлон» Давлат мукофоти совриндори Раҳмат Бобожонинг иштироки ҳам адабий мулоқотга ўзгача жозиба бағишлади. Интиқом Яшар ҳам ўз асарларини иштирокчилар эътиборига ҳавола этди.
Бундан ташқари, 6-синф ўқувчилари Сарвиноз Маҳмудова, Муслима Камолидинова, Бибихожар Aбдуғаниева, 7-синф ўқувчилари Саидхон Баҳодиров, Камолахон Марупова, Беҳруз Мўминов, 8-синф ўқувчилари Нигина Эргашева, Нурулло Омонов, 9-синф ўқувчилари Aвазбек Aҳмаджонов, Нилуфар Эргашев каби бир қатор ёш ижодкоролар ҳам ўз ижод намуналаридан ўқиб беришди. Ижодкорлар ўртасидаги яқин дўстликни янада мустаҳкамлаган ушбу адабий учрашув шеъриятга ва савол-жавобларга бой бўлди.

Озарбойжоннинг «Тилимиз – борлиғимиз» сайти ҳам бу ҳақида хабар чоп қилган:

Бу ерга босинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan