• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Adabiy hamkorlik
«НАВОИЙ ИЖОДИГА НАЗАР»

«НАВОИЙ ИЖОДИГА НАЗАР»

6 январ куни Миробод тумани, Қўйлиқ даҳасида жойлашган 125 мактабнинг 7 синф ўқувчилари иштирокида «Навоий ижодига назар» деб номланган очиқ дарс бўлиб ўтди. Ўқувчилар Мир Алишер Навоий ижодидан намуналар ўқишди, саҳна кўринишлар орқали тадбир кузатувчиларига хушнудлик бағишлашди.
Очиқ дарсда мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Х. Джулибекова, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари Ш.У. Мухамедова, Д.Т. Ҳасанова, она тили адабиёти услуб бирлашмаси аъзолари Юсупова Гулноз, Бобожонова Ойдин, Шерқобилова Лола, Нурмуҳамедова Ойгул, Ёшлар Иттифоқи етакчиси Ортиқова Ҳайринисо ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоир ва таржимон Раҳмат Бобожонлар иштирок этишди. Тадбир мусобақа тарзида бўлиб, ғолиб синфларга эсдалик совға ва дипломлар топширилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan