• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Maqola
Машҳур ёзувчиларнинг машҳур бўлмаган асарлари

Машҳур ёзувчиларнинг машҳур бўлмаган асарлари

Одатда, китобхонлар қайсидир ёзувчининг машҳур асарини мутолаа қилишни хуш кўришади. Бироқ баъзан ўша муаллифлар бутун дунёда таниқли бўлса-да, улар қаламга олган баъзи асарларнинг сояда қолганлари ҳам учраб туради. Шундай ёзувчилар ва уларнинг асарларини сизга таништириб ўтамиз.

Марк ТВЕН. “Анқов Вилсон”

Марк Твен бу асарни қарзларидан қутулиш илинжида бир нафасда ёзиб тугатади. Асар “Аср журнали”да нашр этилиши биланоқ жуда қатта танқидий зарбаларга учрайди.

Асарнинг кўлами бир неча ўн йилликларни ўз ичига олган. “Анқов Вилсон”да янги туғилган чақалоқларни сотган қуллар борасида сўз юритилади. Бундай мавзуларга Марк Твен бошқа асарларида ҳам кўп маротаба мурожаат қилган.

Фёдор ДОСТОЕВСКИЙ. “Ўсмир”

Фёдор Достоевскийнинг 1875 йилда, ёзилган онларидаёқ кўплаб танқидларга учраган “Ўсмир” асарининг ёзилганига кўп йиллар бўлган бўлса ҳам, асар ҳали ҳамон тортишувларга сабаб бўлмоқда. Ҳатто баъзи танқидчиларнинг таъкидлашича, “Ўсмир” ёзувчининг адабий мерос рўйҳатидан чиқарилса мақсадга мувофиқ бўлади. Бироқ, бу асарнинг ҳам ўзига хос мухлислари бор бўлиб, унинг маъно қаърига етиб борган ўқувчилар ҳам оз эмас. Достоевский бу асарда усталик билан муҳаббат излаётган ва шаҳардан қочишни истаган ўсмирнинг бошига келадиган ташвишлар ҳақида сўз юритган.

Кормак МАККАРТИ. “Чегаранинг нарги ёғида”

Маккартиннинг “Чегара бўйлаб” трилогиясининг иккинчи қисми, кўпларнинг фикрига қараганда, биринчи қисмидан жуда кучли. Иккинчи қисми аслида жуда поетик бўлса-да, ўқувчиларга унчалик таниш эмас.

Бу асарда Иккинжи жаҳон урушида Ню-Мексикадан Мексикага саёҳат қилган ёш ковбойнинг можаролари ҳақида сўз боради.

Харуки МУРАКАМИ. “Бесарҳад мўжизалар мамлакати ва дуёнинг охири”

Бу роман ёзувчининг “Норвегия ўрмони” асарининг бестселлерга айланмасидан икки йил аввал ёзилган. Унчалик машҳурликка эришмаган бу асарда муаллиф, асосан, икки нарсага эътибор қаратган: бесарҳад мўжизалар мамлакати ва дунёнинг охири. Асар номини “Бошдан-оёқ мўжизалар мамлакати” дея таржима қилсак ҳам тўғри бўлади. Асар кутилмаган сюжетлари билан ўқувчини ўзида бир муддатгина ушлаб тура олиши мумкин холос.

Эдгар Аллан ПО. “Жаноб Валдемарнинг бошига келган балолар ҳақида”

Бу асарга роман эмас, ҳикоя десак тўғрироқ бўлади. Ўлим остонасидаги одамни трансга солган гипнозчи ҳақидаги бу асар худди илмий ҳисобот каби ўқилади. 1845 йилда “Ню-Ёрк” журналида чоп қилинганидан кейин китобхонларнинг кўпчилиги асардаги ҳодисаларни ҳақиқатдай қабул қилади. Аслида эса ёзувчи ҳам шунга урунади. Ёзувчи асарининг доим таҳайюл маҳсули эканини яширишга ҳаракат қилган.

Жорж ОРУЭЛЛ. “Руҳонийнинг қизи”

Ўзининг, эҳтимол, энг катта танқидчиси ҳисобланган Жорж Оруэлл “Руҳонийнинг қизи” асарини беъмани асар дея атаб ўлимидан кейин чоп этилмаслигини талаб қилади. Ёзувчи ўзига жуда талабчан эди. Шунинг учун ҳам балки ҳеч бир танқидчи асарларига унинг ўзичалик танқидий ёндошмаган.

Бироқ касаллиги туфайли кўчага чиқишга мажбур бўлган, шу пайтгача уйдан чиқмаган аёлнинг қисматидан сўз юритган бу асар, аслида, у қадар ёмон асар эмас.

Стивен КИНГ. “Таҳминан автомобил каби”

Ёзувчининг бу асарида бошқа асарларидагидек воқеалар тез суратда ривожланмайди, Кинг ўқувчини муштоқ қилади ва уни асарнинг қайси жанрда битилгани масмаласида қатъий қарорга келишига йўл қўймайди. У асар қаҳрамонлари ҳарактерини усталик билан чизади, уларни шундай даҳшатли кулминация нуқтасига чиқарадики, бу эса етарлича истеъдоди бўлмаган қайсидир бошқа ёзувчининг қаламидан тўкилса, балки соҳта бўларди.

Грем ГРИН. “Ёлланма қотил”

“Ёлланма қотил” муаллифнинг “Брайтон заводи” асарининг яна ҳам аниқроқ очиб берилган вариянтидир. Эҳтимол, бу асарларчалик бир-бирига яқин асар бошқа топилмаса керак. Фақатгина бир фарқ, иккинчи китобда ҳодисалар бой гангестр ҳаётидан, иккинчи китоб халқаро жосус қисматидан хабар беради.

Жеймс СЕЛТЕР. “Кассада”

Селтер 88 ёшида “Бор бўлган ҳар нарса” номли олтинчи романи билан шуҳрат қозонади. Аммо “Кассада” романи ҳам катта мароқ билан ўқилади.

Роман 1950 йилларда Олмонияга ҳарбий хизматга юборилган америкалик ҳарбий учувчи ҳақида. Ўзи ўтмишда учувчи бўлган ёзувчи асардаги ҳодисаларни ғайриоддийлик ила тасвирлайди ва роман интиҳосида, танқидчиларнинг сўзи билан айтадиган бўлсак, кутилмаган ҳарбий учиш ҳалокатига учрайди.

Таржимон ва тўпловчи: Мақсуда Йўлдошова

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan