• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Tarjima minbari
«Шаҳримда бир кўча бор, хотирларинг кўчаси…» – Гулрухсор

«Шаҳримда бир кўча бор, хотирларинг кўчаси…» – Гулрухсор

Ҳақёр

Келди нур,

                  зулмат кўзи кўр бӯлди.

Келди қуёш,

                  қоронғулик  сур бўлди.

Ишқ Нишопурдан,

                  То Бағдод кетди.

Ишқ ҳам Ҳаллож,

                  ҳам Мансур бўлди.

Ҳақиқатдан,

                       тариқат-ла ,

                                         ҳаққа ёр,

Ошиқлик мастур эди,

                        Машҳур бўлди!…

Хотира кўчаси

Шаҳримда бир кўча бор,

Хотирларинг кўчаси.

Шаҳримда бир боғ бор,

Қовжираган, оҳорсиз.

Шаҳримда бир кулба бор,

Кулбаки, тўрт томонда —

Сен ва менинг ишқимиз!

Кулбаки, сиғмадинг менинг билан унда,

Орзунинг оғушисиз…

Шаҳримда бир ирмоқ бор,

Ирмоқки, оқар то ҳануз

Ожиз шоирнинг* икки кўзидан гўё,

“Жўйи Мулиён” ҳижронидан —

Ҳажрдан, сен ва менинг ҳажримиз.

Шаҳримда бир булоқ бор,

Кўзларимнин булоғи,

Булоқки, ортингдан борар йиғлабон

Афсона бўзлаб ариқма-ариқ.

Шаҳримда бир гўдак бор,

Ишқимизнинг гўдаги

Гўдакки, чопмоқда

Мен-сенинг ортимдан,

Сен-менинг ортимдан,

Шамол хотирин ортидан,

Сукут-ла айлаб юҳу…

Шаҳримда бир кўча бор,

хотирларинг кўчаси…

*форс-тожик шоири Рудакий ҳақда гап кетяпти

* * *

Баҳор мўъжизасин кўрмоқ  учун

Боққа кел!

Фариштаву ҳурлар-ла тўлган гулшанга,

Боларию қушлар-ла тўлган гулистонга,

Боққа кел!

Боққа кел!

Ул боққаким, баҳор ризвондан келгандир,

Хазондан ўч олмоққа келгандир!

Бу оний лаҳзада 

Одам ва Ҳавво кўк ишқининг

нафосатин тингламоққа,

Марям Юҳу оқ гулининг

нектарин тотимоққа,

Боққа кел!

Навбаҳор дийдор гулидан нусха олмиш,

Вақт ўғрисидек минг ишва-ла

Бизнинг умримиз китобидан бир

саҳифа олмиш,

Боққа кел,

Мени сўрмоққа, кел!

Ишқ номиданким, сенинг

шоирона исмингга радифдир,

Ишқ номигаким, сенинг орифона

қўшиғингдир,

Фохтаю сор қўшиғин тингламоққа,

Гули хор ризвоний нектарин тотимоққа,

Ғунчанигор ошиқона лабхандасин кўрмоққа,

Дийдор учун ташна ҳама ошиқлар ўрниға,

Боққа кел!

Мени кӯрмоққа, кел!

* * *

Йӯл бўйида нигоҳга интиқ лола очилган,

Ишқ ӯтидан менинг лабимдан нола очилган.

Қанот қоқ, қанот қоқ, ҳажр сафаридан

Кетмоқдадир умр.

Эшик оч, эшик оч, бизим ишқимиз

Илоҳий лутфдир.

Падалар орти нигоҳлар-ла тўсилган,

Бахт келиндир, лек дил тўри куёвсиз ҳувиллар.

Қўлинг оч, қўлинг оч, ҳаваси оқ қўлингни,

Ҳажр боғидан ким мева терибдир?

Қайта оч, қайта оч, нафаси кўк қулфингни.

Ишқ келибдир!

Хабар бер, хабар бер, фараҳли хабар,

Фарёд нуқтасин қўйгил берк эшикка,

Ўша эшиккаким, мангу мудроқдир.

Капалак қанотисиз яшил нигоҳинг,

Ишқ макрдир, ишқ саробдир.

Ўздан кетишу ва қайтмаган дам,

Сен ва менинг ишқимиз самоъ ўйнаган.

Гуноҳ учун савоб онидир,

Шу дам гуноҳ учун назри савобдир…

Йўл бӯйида нигоҳга интиқ лола очилган,

Ишқ ўтидан менинг лабимдан юз йиллик нола очилган…

Тожик тилидан Бекзод Жўраев таржималари

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan