• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Adabiyotshunoslik
«АДАБИЁТГА КИМ ҚАНДАЙ КИРИБ КЕЛГАН?»

«АДАБИЁТГА КИМ ҚАНДАЙ КИРИБ КЕЛГАН?»

Одил Ёқубов бу “кўхна дунё”да “Улуғбек хазинаси”ни қидириб, “қайдасан Морико” деб “диёнат” билан адабиётга кириб келган.

Пиримқул Қодиров “авлодлар довони”дан ўтиб кириб келган.

Ўткир Ҳошимов адабиётга “икки эшик ораси”дан кириб келган.

Мурод  Муҳаммад Дўст “галатепадан ўтиб” кейин “дашту далалар”дан ўтиб “лолазор” орқали кириб келган.

Нурали Қобул “унутилмас соҳиллар”дан келган.

Тоғай Мурод “от кишнаган оқшом”да “отасидан қолган далалар” томондан кириб келган.

Эркин Аъзам карсиллатиб “анойининг жайдари олмаси”ни тишлаб, “сув ёқалаб” кириб келган.

Рауф Парфи Ўзтурк, Абдулла Орипов, Машраб Бобоев, Хуршид Даврон, Матназар Абдулҳаким, Шукур Қурбон, Мирзазиз Аъзам, Абдулла Шоносир, Абдусаид Нурбоев, Саъдулла Ҳаким, Ўткир Раҳмат, Исмоил Тўхтамишев, Мирпўлат Мирзо – буларнинг ҳаммаси адабиётга кириб келибоқ онасини соғиниб қолган, шунинг учун барчаси “Онамга хат” ва “Онамга” деган шеър ёзган.

Яна бир “ўзбегим” Эркин Воҳидов эса келибоқ “келажакка мактуб” ёзган.

Тўра Мирзо  эса “тонги мактублар”ни тонгда жўнатган.

Ҳамроқул Асқар “пули йўқ одам” бўлгани учун “хат”ни ҳаммадан эртароқ юборган.

Аъзам Ўктам, Тилак Жўра, Равшан Файз, Назар Шукур, Чори Аваз из қолдириб кириб келишган.

Ўрозбой Абдураҳмонов эса “қўшнилар”дан сўраб-суриштириб адабиёт “бўсаға”сини топиб келган.

Ҳалима Худойбердиева “чаман”зордан “бу кунларга етганлар бор” деб ўзини “муқаддас аёл” эканини эслатиб кириб келган.

Саид Аҳмад эса “жимжитлик”да “уфқ” пайдо бўлгач “олтин девор” соясида кириб келган.

Худойберди Тўхтабоев эса “ширин қовунлар мамлакати”дан “сариқ девни миниб” кириб келган.

Анвар Обиджон “меш полвон” билан “каламушлар кемаси”да келган.

Хуршид Дўстмуҳаммад “бозор”дан кириб келган.

Яна бир “йўловчи” Шукур Холмирзаев “тоғларга қор тушганда” “қил кўприк”дан ўтиб, “ола бўжи”лардан қўрқмай “сўнгги бекат” – адабиётга кириб келган.

Чорраҳада қолган одамлар” орасидан ўтган Тоҳир Малик эса “жиноятнинг узун йўли”да “ушланг ўғрини” деб “номус” билан кириб келган.

Шавкат Раҳмон “очиқ кунлар”да “тошлар гуллаганда” кириб келган.

Гўрўғли султон буёндаю “Тўра Сулаймон бир ён” бўлиб “жаҳонгашта” ҳолида “мен қайта борар бўлсам” деб адабиётга кириб келган.

Асқар Маҳкам эса “оқ китоб” кўтариб “ишқ” ва “таважжуҳ” билан кириб келган.

Муҳаммад Солиҳ эса “орзу фуқароси” бўлиб кириб келиб Туркия фуқароси бўлиб кетди, ҳозир эса Ўзбекистонда фуқароликни осон беришяпти, лекин.

Саломат Вафо “қора бева” ҳолида  “поезд”да келган.

Мирмуҳсин билан Барот Бойқобилов қоғозни увол қилиш учун келишган.

Олимжон Бўри эса адабиёт оламидаги айрим ҳайвонроқ кишилар ичида шунча ҳайвонга битта бўри бегона эмас деб бўри бўлиб кириб келган.

Абдулла Шер, Шермурод Субҳон, Усмон Қўчқор, Қўчқор Норқобил ва Раҳмон Қўчқорларнинг юқорида айтилган “ҳайвонроқ кишилар”га алоқаси йўқ, булар ажойиб инсонлар…

Карим Бахриев, Шукрулло мумтоз одамлар

Сўз жўмардлари сифатида ҳеч қачон турланмаган ва тусланмаган Эврил Турон билан Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон турли синовлардан ўтиб келажакда мард сиймосида яхши эсланадиганлардандир.

Баҳром Рўзимуҳаммад адабиётга “маст бўлиб” “чумолилар суҳбатига қулоқ солиб” кириб келган.

Алишер Нарзулло адабиётга кириб “шамоллар гирдобида” қолиб кетди.

Муҳаммад Юсуф “таниш тераклар” оралаб “кўнглимда бир ёр” деб, кейин эса айниб “бевафо кўп экан” ундан кўра “булбулга бир гапим бор” деб кириб келган.

Лекин Иқбол Мирзо ҳам “ойдан тушган эмас” у ҳам “булбул”га атаб шеър ёзиб, “кичкина одам” бўлиб кириб келган.

Салим Ашур “ёр оёғини қучиб” кириб келган.

Сирожиддин Саййид эса “ёрнинг оёқлари бўйнимга тушди” деб қийналиб кириб келган.

Мурод Човуш “ҳеч” вақосиз келган.

Рустам Мусурмон эса адабиётга “…..” билан кириб келган.

Шукур ЖАББОР

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan