• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Maqola
«Озарбойжон фалсафаси ҳақида»

«Озарбойжон фалсафаси ҳақида»

Озарбойжон-турк файласуфи Aли бей Ҳусайнзода исломизмдан кўра кўпроқ туркчилик тарихи ва фалсафасига эътибор қаратди ва сиёсий туркчиликка мойиллигини далиллаб берди. Унинг фикрларига кўра, бир хил ғоя учун курашаётган одамлар ўртасида келишмовчиликлар ва қарама-қаршиликлар мавжудлиги миллий бирлик бузилганлигини англатмайди. Aксинча, фикрларнинг хилма-хиллиги натижасида ҳақиқат пайдо бўлади ва миллат ҳақиқий ҳақиқатни танийди.
Ҳаддан ташқари консерваторлар ва ҳаддан ташқари тараққийпарварларга қарши бўлган Хусайнзода ҳар доим ислом ва туркизм руҳида янгилик ва замонавийликнинг мавжудлигини англаганди. Шунинг учун ҳам бугунги кунда мусулмон халқлари бошқа ривожланган халқлардан орқада қолмоқда ва бу ҳаддан ташқари консерваторлар ва чаппарастлар халқнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётгани билан боғлиқ. Унга кўра, орадан тўрт-беш юз йил ўтиб, эвропаликлар келажакка умид боғлашар экан, ислом-турк дунёси ҳали ҳамон ўтмишдан айрилмаган. Бироқ, ўтмишни кўриш ва билиш фақат келажакни, тараққиётни билиш учун лозим. У дунёвий илмларни диний илмлар билан бир қаторда математик ва табиатшунослик каби дунёвий фанларни ажратишга чақирди, ўз ўрнида ўрганиш зарурлигини ҳам баён қилди. Ҳусайнзоданинг фикрига кўра, Усмонлилар ҳам, Гажарлар ҳам — мусулмон халқлари жоҳиллик қилишган. Бироқ, Истанбул ҳукумати диний ишларни назорат қилар экан, Теҳрон ҳукумати мулла ва сайидлар билан буни уддалай олмади. Усмонли турклари қадимги динлари ва мазҳабларидан воз кечмаган бўлсалар, Эрон муллолари иккита янги мазҳабни ихтиро қилдилар. Ҳусайнзоданинг фикрига кўра, ислом географиясидаги энг оғриқли жойларидан бири Эрон эканлиги бежиз эмас.
Шундай қилиб, Эронда ҳиндуизм, буддизм ва браҳманизм зардуштийликка, насронийлик манихейликка айланди. Зардуштийлик ва унинг яхшилик ва ёвузлик назарияси аста-секин халифаликни (исломийлик) ичкарисидан эгаллаб олди. Зардуштийлик Исломда янги шаклда, айниқса унинг шиалар мазҳаби ичида яшашда давом этди. Эронийзабон халқлар шияизм доирасида зардуштийликнинг Эронда ушбу шаклда давом этишига қарши чиқмаган бўлсалар ҳам, турклар ва араблар тўғрисида бир хил гапларни айтиш мумкин эмасди. Шу нуқтаи назардан қараганда, Ислом оламидаги янгилик ва қадимийлик масаласи ҳамда эркинлик ва эрк тушунчалари барча мусулмон халқлари ва уларнинг зиёлиларига тааллуқлидир.
Аммо унинг моҳиятини бир хил деб даъво қилиш тўғри эмас. Ҳусайнзоданинг сўзлари билан айтганда: “Форслар ва турклар ва араблар мусулмон миллатлар бўлишига қарамай, миллий урф-одатлар, инқилобий янгиликлар, диний ислоҳотлар ва бошқа масалалар ёки араблар, форслар ва турклар тўғрисида турли хил қарашларга эга.»

Васила Aллаҳбердиева

Таржимон: Мушфиқа Гулиева

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan