• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Chig'atoy gurungi
«Гўзал туркистон»

«Гўзал туркистон»

Жадид адабиётининг йирик намояндаси Чўлпоннинг “Гўзал Туркистон” шеъри Туркиялик хонанда Япрақ Саяр томонидан ижро этилди.

         Қўшиқ турк тилида, санъаткорнинг жонли ижросида “Турк хабар” телевиденияси орқали эфирга узатилди.

Видеони кўриш учун: «Гўзал Туркистон»

Чўлпон

* * *

Гўзал Туркистон сенга не бўлди?

Саҳар вақтида гулларинг сўлди,

Чаманлар барбод, қушлар ҳам фарёд

Ҳаммаси маҳзун, бўлмас-ми дилшод?

Билмам нечун қушлар учмас боғчаларингда?

Бирлигимизнинг тебранмас тоғи,

Умидимизнинг сўнмас чироғи,

Бирлаш, эй халқим, келгандир чоғи,

Безансин энди Туркистон боғи,

Қўзғал халқим етар шунча жабр-у жафолар.

Ол байроғингни қалбинг уйғонсин,

Қуллик асорат барчаси ёнсин,

Қур янги давлат, ёвлар ўртансин,

Ўсиб Туркистон қаддинг кўтарсин,

Яйраб, яшнаб ўз ватанинг гул боғларида

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan