• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Tarjima minbari
«Муросасизлик» – Хулио КОРТАСАР

«Муросасизлик» – Хулио КОРТАСАР

(ҳикоя)

Эснайдиганларни сира жиним суймайди, айниқса оғзини очган миршабларни. Ўзимни бошқара олмайман: эснаган тартиб посбонини кўрдим дегунча, қошига ўқдай учиб, тарсаки тушираман, аниқроғи икки юзига — мисли кабутар қанот қоққандек икки юзига ҳам шапатилаб қоламан. Бу қилиқларим тепикилаш-у, танамни моматалоқлигини ҳисобга олмаганда, уч қобирға синиши ва умумий ҳисобда ўн беш ойлик қамоқ умрини татишга олиб келган. Ўзимни босолмайман ва муросасизликдан қочишнинг бирдан бир йўли — бир сонияга ҳам чалғимай тартибга кўз-қулоқ бўлган, ўз ишига жонфидо миршабларга эътибор қаратишов.

Дин пешволари билан масала янада чигал: мободо эснаб ўтирган роҳибга кўзим тушса, тепа сочим тикка бўлади. Мен ибодатларни қолдирмасликка интиламан, олд қаторда ўтириб, диққат билан бош руҳонийни кўз остимга оламан. Борди-ю, у ибодат авж пардасига чиққан маҳал эснаб қолса борми, мусибатда, бир-икки бор шунақаси бўлдиям. Тийғиқсиз қадри-қувват мени меҳроб томон чорлайди — бошқалари тўғрисида оғиз очмаганим маъқул. Қонун кулбаларида менга нисбатан семизгина иш жилди юритилгани, айрим черковлар эса муртадга чиқаришганини ва черковга бурнимни тиқасам орқамга тепиб ҳайдашга маҳкум этилганимни кўнглим сезади. Ўзим эса эснашни хуш кўраман, сизга айтсам у соғликка фойдали — эснаганда кўз ёшланади ва намчиллик танадаги бир талай зарарли моддаларни ҳайдаб солади. Бироқ, сенор Росентал олдида қўлимда ёндафтарча тутганча қаққайиб, унинг борки илтимосномаларга сертакаллуф ширинсуханликдаги рад жавобини бергувчи оғзаки кўрсатмаларини ёза туриб, маҳталликда эснаш хаёлимга ҳам келмайди. Модомики, менинг саъй-ҳаракат-у ғайратим уни моянамни кўтаришга ундаган экан, эснамаслигим боис баъзида сенор Росентал жиғибийрондек тассурот уйғотади. Менинг иймоним комил: бехосдан бир кун эснам қолсам борми, сенор Росентал ич-ичдан миннатдор бўлади — йўқса менинг ҳадсиз ишчанлигим уни кўнглига ғулғула солиб қўйган. Шунга менам бўш келмай, гарчи улар соат тўрт яримдан кейин нафасимни бўғса-да, эснашларни бостиришга уринаман. Шу сабаб балки, хизматга юрар йўлимда эснаётган миршабни кўрсам  қутириб, унга ташланиб қоларман. Эътибор қилинса, буларни бирон бир майлсиз амалга оширишимни ўзи қизиқ — мисол учун дейлик бир вақтни ўзида ҳам сенор Росентал, ҳам миршаб иштирокида, бошқача айтганда, сенор Росентал кўчанинг ўртасида мени афт-башарамни аямай дўппослашга тутинса қанақа бўларди. Ростини тан олсам, мен учун  орқамдан тепки еб, қамоқда ўтириш ёхуд башарти руҳоний тўғрисида мавзу очилган экан черковдан ҳайдалиш афзалроқ.

Нега?

Тан олиб айтилса, бу маҳалда калтакни бариси мени бошимда синади, афт-башарасига тарсаки солиш воқеасида эса кимдан нима ўтганини борда аниқлаб олавер.

 

Ўктам Одилов таржимаси

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan