• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Tarjima minbari
«Бўронлар дунёси» – Харуки МУРАКАМИ

«Бўронлар дунёси» – Харуки МУРАКАМИ

(Ҳикоя)

(1) Рим империясининг қулаши

 

Якшанба куни тушдан сўнг даставвал шамолни илғадим.  Аниқроғи ўшанда соат миллари 14:07 кўрсатарди.

Бу вақтда мен одатдаги якшанба кунларида бўлгани каби сокин мусиқа садоларини тинглаб, кундалик ёзганча ошхонадаги столда ўтирардим. Мен ҳар куни кундалик қораламасига қисқа ёзувларни қайд қилиб бораман, лекин уларни фақатгина якшанба кунларидагина одатий матн шаклига соламан.

Сешанба кунгача бўлган уч кунлик воқеаларни тугаллаб деразадан ташқарига нигоҳ қаратганимда шиддатли шамол бошланганлигини кўрдим. Кундаликни четга суриб, ручканинг қопқоғини ёпдимда, қуритилган кирларни тордан олиш учун айвонга чиқдим. Ювилган кийимлар космосда чайқалаётган кометанинг думидек торда чайқаларди.

Батаҳқиқ шамол борган сари кучайиб борарди. Ҳолбуки, мен кун бошида, аниқроқ айтганда 10:48да айвонда кирларни осаётганимда ҳеч қандай шамолдан дарак йўқ эди. Буни эслаб қолганимни ўзига яраша сабаби бор. Чунки мен ўшанда ўйлагандим: “Ҳеч қандай шамол йўқ, кийимларга қисқичлрни илишим шартмикан?”

Энди эса чаққонроқ ҳаракат қилмасам кийимлардан ажралишим тайин. Мен эпчиллик билан кийимларни тордан юлиб уйга киритдим ва квартиранинг барча ойналарини маҳкам ёпдим.  Шунда менга шамолнинг шовқини деярли эшитилмай қолди. Дераза ортидаги каштан ва Ҳимолай садрлари қийшанглаган ит мисол товушсиз эгилганча шамол куйида ўйнарди. Кўкда учқун кўзларини жосус каби тикканча булут парчалари югурарди. Қарама-қарши уйнинг арқонида осилган ва аллақачон қуриб бўлган  футболкалар торга қайишқоқ каби ёпишиб ўралиб қолганди. “Бу бўрон эмасмикан?!” — хаёлдан ўтказдим.

Шубҳамни қанчалик асосли ёки асоссизлигини тасдиқлаш учун газетани варақладим — об-ҳаво харитасида ҳеч қандай бўроннинг белгиси йўқ эди. Ёғингарчилик эҳтимоли “0%” деб баҳоланганди. Агар бу харитага ишонилса, Рим империяси ўзининг гуллаб-яшнаган даврларида бўлгани каби тинч осудалик ҳукм  сурарди.

30% ча нафас ростлаганимдан сўнг газетани ёпдим ва кирларни жавонларга жойлаштирдим. Сўнг ўзимга кофе дамладимда, мусиқа садолари остида кундаликни давом эттириш учун ўрнимга келиб ўтирдим.

Пайшанба куни бир ойимтилла билан ётдим. У кўзларини боғлаб қўйган ҳолда жинсий алоқада бўлишни хуш кўрарди, шу боис доим самолётда ухлаш вақтида фойдаланиладиган кўз ёпинчиғини ўзи билан олиб юрарди.

Бундай усул менга қандайдир маъқул келди деб айта олмайман. Шунчаки у бу кўзбойлоғичда жуда диловар кўринди ва мен бунга қарши эмас эдим. Нима ҳам дердим, ахир ҳар ким ўз йўлида ақлдан озади.

Пайшанба куни кундалик саҳифаларимда фактлар – 80%, интроспекция эса 20% ни ташкил қилганини қайд этдим.

Жума куни мен тасодифан Гинзада эски дўстим билан учрашдим. У ғалати нақшли галстук тақиб олганди: чизиқли мато устида сон-саноқсиз телефон рақамлари тартибсиз ёзиб ташланганди…

Шу пайт телефон жиринглади.

 

(2) 1881 йилдаги ҳиндулар қўзғалони

 

Телефон жиринглаганда соат 14:36 эди. “Эҳтимол у қўнғироқ қилаётгандир” — хаёлимга кўзларига боғич тортишни яхши кўрадиган ойимтилла келди. Адашмабман. У билан келаётган якшанбада менинг уйимда учрашишга келишиб олдик, у келмасидан олдин одатдагидек қўнғироқ қиладиган бўлди. Яна уйда бирон нарса пиширишимиз учун озиқ-овқат ҳам сотиб олмоқчилигини айтди.

Ҳа, 14:36 да қўнғироқ қилди у. Буни жуда аниқлик билан кундалик хронологиясида қайд этаётганимнинг боиси телефон олдида соатнинг борлиги важи билан ҳам боғлиқ.

Уйдаги карнайдан ташқари кучли шамол эсаётганлиги сезилиб турарди.

“Воо-оо-оо-оо-оо-оо-оо”, — 1881 йилда ҳам кучли шамол умумий қўзғалон вақтида эсган ва ҳиндулар сингари карнайларни ҳам роса алангалатган. Чунки ўшанда одамлар кулбаларни ёқиб юборишганди, алоқа симларини узишган ва кичик дўконларни талашганди.

“Салом!”  — дейман телефон қўнғироғига жавобан, аммо овозим тарихий воқеаларнинг бўронли тўлқинларига сингиб кетади.

“Салом!” — энди мен баланд овозда деярли бақираман, аммо гўшак аллақачон ўчган ва бари энди беҳуда. Мен тинглайман аммо на гўшакда ва на шамолнинг оҳангида аёл овозининг оҳанграбоси эшитилмайди. Эҳтимол, бундай эловраш баъайни бир сафсатадек туюлар. Аммо айтиш жоизки, шамолнинг энди  шашти сингандек туюлар ва ниҳоят у пасайганга ўхшарди.

Мен бир муддат сукутдаги гўшакка қулоғимни тутиб турдим. Сукунат вақт овозига қўшилиб оқар ва ҳеч нарсани энди орқага қайтариб бўлмасди. 15-20 сониядан сўнг, худди сиқилишнинг юқори чегарасига етиб борган каби… ҳаётнинг иплари узилаётгандек… “Ҳах!” — ғалати бўлиб гўшакни жойига қўйдим, “вой-вой-войей…”

Ўлим сукунати… Бундай ҳолатни яна нимага қиёслаш мумкин.

 

(3) Ҳитлернинг Польшага босқини

 

Ҳа, майли! — мен яна хўрсинганча кундаликни очаман. Назаримда бугунги кунни шу воқеалар билан якунласам бўлар.

Шанба куни Ҳитлернинг танк бўлинмалари Польшани босиб олди. Варшавага бомбардимонлар ёмғири ёғдирилди…

Йўқ, шошма! — ундай эмас ўзимни тўхтатаман. Полшага бостириб кириш 1939 йилнинг 1 сентябрида рўй берган. Ахир бу кеча бўлган воқеа эмас. Чунки кеча мен овқатлангач  Мирил Стрипнинг “София танлови” фильмини кўриш учун кинога бордим. Дарвоқе, Ҳитлернинг Полшага босқини — бу фильмнинг этюдларидан бири холос.

Картинада Мерил Стрип Дастин Хофман билан ажрашади, ишдан уйга қайтаётганида Роберт Де Ниро ўйнаган қурилиш муҳандиси билан танишиб, унга турмушга чиқади. Хуллас, фильм жуда қизиқ!

Дарвоқе, фильм кўраётганимда, ёнимда бир-бирларини “мактаб қоринлари”ни силаб ўтирган лицей ўқувчилари эътиборимни бўлди. “Мактаб қоринлари” — жуда ғалати сўз-а?

Мен ҳам бир пайтлар “мактаб қорни”га дуч келганман.

 

(4) Ниҳоят, бўронлар дунёси

 

Ўтган ҳафта учун кундалигимни тўлдирганимдан сўнг, мен мазкур якшанбада тушдан сўнг, мен эсаётган шамолга мос куй топиш учун мусиқа альбомларини титкилаб бироз токча олдида ўтирдим.  Алал-оқибат мен Чайковскийнинг виолончел концерти ва “Sly and the Family Stone” бу ғалағовурга мос тушса керак деб ўйладим. Магнифон орқали икала ёзувни ҳам тингладим.

Дераза ортидан турли хил нимарсалар учиб ўтарди: шарқдан ғарбга қараб иксир қуйилган оқ чойшаб гўё қалайдан ясалган чўзинчоқ белгили скелитини орқага ётинқиратганча анал сексни севувчи  сеҳргар сингари кўкдан парвоз қилиб ўтди.\

Мен Шостаковичнинг концертини тинглаганча, дераза ташқарисидаги шу каби манзараларни тамоша қиларканман, телефон яна жиринглади. Бу вақтда соат миллари 15:48 ни кўрсатарди.

Боенг 747 двигателларининг шовқинига тенг бўлган шамол овозини яна эшитиш мақсадида телефон гўшагини кўтардим, лекин бу сафар ҳаммаси жойида эди.

— Салом, — дея гап бошлади. Саломидан унинг ким эканини англадим.

— Оҳ, салом! — дедим мен ҳам ҳаяжонимни сал босиб.

— Азизим, озиқ-овқат сотиб олдим. Истасангиз сизникига бораман. Майлими?

— Муаммо йўқ, албатта келинг. Айнан шундай қилинг…

— Сизда қозон топилади-а?

— Албатта топилади!.. Сиз бу ерга қандай етиб келмоқчисиз? Ахир кўчада кучли бўрон бўлаётганди ёки тиндими, мен билмай қолдимми?

— Ҳа, тинди, — деди Наканода. — Мен бешта кам уч яримда ўша ерда бўламан. Ўшанда эҳтимол сиз ҳам тинчланарсиз!

 

1886

 

Рус тилидан

Шерзод Комил Халил

таржимаси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan