• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Kino
«2010 йилги «Оскар»: собиқ эр-хотинлар кураши»

«2010 йилги «Оскар»: собиқ эр-хотинлар кураши»

2010 йил Лос Анжелесда бўлиб ўтган Оскар мукофотини топшириш маросимида “Бало майдони” фильми “Йилнинг энг яхши фильми” деб топилган. Америка киноакадемияси олти мингга яқин аъзосининг аксарияти Ироқ урушига бағишланган мазкур фильмни ёқлаб, овоз беришган.

Ўша йили қанча кўп Оскар мукофотини қўлга киритиш борасида “Аватар” ва “Бало майдони” фильмлари орасида рақобат ниҳоятда кучли бўлган. Ҳар бир фильм 9 номинация бўйича Оскар мукофотига илгари сурилган.  Унча қимматга тушмаган “Бало майдони”дан тушган даромад ҳам кўп эмас — бор-йўғи 15 миллион доллар. Технология мўъжизаси деб тан олинган “Аватар” эса, ҳатто, “Титаник”ни ортда қолдириб, рекорд даражада, яъни 2 миллиард доллардан ортиқроқ пул келтирганди.

 

Рақобатни янада кескинлаштирган бошқа бир омил эса фильм усталари Кэтрин Бигелоу ва Жеймс Кэмеронларнинг собиқ эр-хотин эканликларидир. “Бало майдони” бундан ташқари “Энг яхши режиссура” ва “Энг оригинал фильм сценарийси” ҳамда жами бешта Оскар мукофотини қўлга киритган.

 

“Аватар”га эса бор-йўғи унча муҳим бўлмаган уч йўналиш бўйича «Оскар» мукофоти насиб этган.

 

Оскар олган илк аёл режиссёр

 

Ўша йили 58 ёшли Бигелоу хоним “Оскар” мукофотини қўлга киритган илк аёл режиссёр сифатида Голливуд тарихида қолди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan