• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Tarjima minbari
«Роббим, бир жавоб юбор, Жавобсиз қолдик узоқ…» – Жозефина ПАСТЕРНАК

«Роббим, бир жавоб юбор, Жавобсиз қолдик узоқ…» – Жозефина ПАСТЕРНАК

Рус шеъриятининг энг таниқли намояндаларидан бири Борис Пастернакнинг синглиси Жозефина ҳақида Иля Эренбург қачондир унинг ўзига: «Жозефина, сиз, оила учунмас, адабиёт учун туғилгансиз…», — деганди. Бир неча шеър тўпламларининг муаллифи саналган бу аёл эса ҳамиша ўзини турмуш одами эканини таъкидларди.

Умрини ҳорижда — аввалбошда Олмонияда, ўттизинчи йиллар сўнггида эса Буюк Британияда ўтказган Жозефина Пастернак ўз оиласига, турмуш ўртоғига қанчалик вафодор бўлса, Сўзга ҳам шунчалик садоқатли эди. Буни унинг шеърларидан ҳам англаш мушкул эмас.

 

Ўн уч ёшнинг шеъри

 

Бу менман, бу ҳам, Роббим,

Бу ҳам менман,

Бу ҳам мен.

Не бу қора ниқоблар? —

Ечганлар биласизми?

 

Эҳтимол, бу ўйинда

Насибам деб ютқазмоқ —

Масрур бола ўйнайди

Мангу буюклар билан

Абадий бекинмачоқ…

 

Кимдир девор ортида

Яширар мени мендан.

Оловларга отидгум

Кимман мен,

асирлик не?

 

Бу эртакдир ёҳуд туш,

Зулмат ёки нурчироқ?

Роббим, бир жавоб юбор,

Жавобсиз қолдик узоқ.

 

Рус тилидан

Раҳмат Бобожон

таржимаси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan