• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Tarjima minbari
«Ҳақиқий тун қолган ичимда…» – Луиза ГЛЮК

«Ҳақиқий тун қолган ичимда…» – Луиза ГЛЮК

Манзара

 

1

Қоялар ортида мудрайди қуёш,

Совуқ қотиб энтикади ер.

Яланғоч каштаннинг белидан қучиб,

Тизгин солаётир бегона шарпа.

Скунатдан эгар кейиб кекса арғумоқ,

Қувгандай ҳаловат денгиз шовқини,

Ердан даст кўтарар эгик бошини.

Ётоғим соламан бўлган тун ярим,

Энг оғир кўрпамни ёзаман беҳол,

Захга ботиб кетган замен устидан.

Яна ўгирилар кекса арғумоқ,

Нигоҳидан томар денгизнинг шашти.

Яланғоч каштанзор ёқасин тутиб,

Муштоқ ётар узун бир йўлак.

Эриниб судралар кўксида кўппак,

Хожаси изидан тушади секин.

Тутқунликни узиб унинг қўлидан,

Илдамламас бечора кўппак,

Тўшалган бўлсам ҳам келажак йўлак,

Aккилаб чорламас мужда топгандай.

Дарахтлар ортига чўкади қуёш,

Қўш тоғнинг бағрини куйдирган гўё.

Самодай жарликдан қулаган қорлар,

Зум ўтмай куяди, қолмайди изи.

Ўкириб чорлайди йўлак тугагач,

Эшитгин қанчалар бегона овоз,

Жон бериб бақирар қоп-қора шарпа.

Садо берар олисдан номаълум махлуқ,

Биз кутган даҳшат-у, ҳоли ваҳимдан.

Оқшом тушган шу тобда шарпа,

Тулпорин тизгинин бўшатар секин,

Шовуллар узоқда хотира — денгиз.

 

2

Замин узра ҳоким бўлди муз,

Остида тўлғонар келажак.

Қотиб қолган вақтдан муждалар кутиб,

Яшайман эртага уланган бугунда.

Ошиб кетган ҳаддидан ўтмиш,

Меҳри-моҳдек туюлиб менга,

Қўл чўзганда етмайди эссиз.

Вақти келди жисмим қасрини,

Тортиб олиб юрак измидан,

Топширмоққа ақл ҳукмига.

Қўрқув тегиб ўлади энди,

Бой бериб туйғулар сезгиларини.

Яланғочлаб дарахтларни қиш,

Қордан либос солар эгнига.

Қалбсиз қолиб вужудим шўрлик,

Ҳис қилмайди совуқ тафтини.

Менда қолиб қурқув ва дахшат,

Муаллақ турибман скут пинжида.

Бўғзимни куйдирган ички бир нафас,

Тамаки тутнидек тарқар ҳавода.

Вақт ўтиб бир уюм оппоқ қорлардан,

Собиқ зарра ном қолар фақат.

Бутун умринг муштоқ ўтти,

Интиқ қилди ташрифига кутулган дамлар.

Ўтмиш саҳналарин кузаттим бироз:

Ихтиёрин бериб шамол изнига,

Чайқалади булутлар саркаш.

Базан туриб қолар денгиз сувидан,

Ранг юқтириб сокин булутлар.

Бутун бошли кўл — бир қадаҳ бода,

Этироз билдириб қадаҳ остидан,

Садо берар келажак ҳаёт.

Сен эса бермайин уларга парво,

Йўлда давом этишинг керак.

Одимлайди вақт, тўлдирган йилни,

Соғинч қумсамас қишларга.

Ўтмиши ўчгандай булутлар,

Кўк юзини қопламас энди.

Офтоб тушиб қути учгандай,

Рангпар бўлип кўринар дунё.

Осмонда қолгани фақат битта ранг,

Мовий кезар, сокин бир мовий.

 

3

Бўғдойзорга ўт қўйгандай бир ёш қизалоқ,

Жуда қуруқ келди бу гал хазонрез.

Чироқнинг пилигидай ёнди сомонлар,

Ном-нишон қолмади яйдоқ далада.

Бир гул узиб, тўйиб қонмоққа,

Маҳтал энди димоғ ифорга.

Фаҳми етмай аланглар отлар,

Қани сизни ўстирган дала,

Қани ўша ошён кулбамиз.

Талқон солган оғизга ё мум ютган,

Садо чиқмас ҳеч кимдан, жимлик.

Ягона қолгани деҳқонда — умид,

Бадал тўлаб берар меҳнат ҳаққига.

Ўғирланган ҳаётингдан бир йили,

Aқлинг етмас аммо, қани ўша йил?

Соғинч қумсаб қайтасан юртга,

Зулмат-у бўшлиқдан қолибди фақат,

Энди соғинтирмас бир уюм кўмир.

Қандай яшай олдим шу ерда,

Тарвақайлар тизгинсиз ўйлар.

Aхир ўтган ёзда ҳам шунча,

Ўзгармаган мен юрган жойлар.

Пинак бузмас, қўл силтагандай,

Кекса замин этади давом.

Ўт туташиб бутун оламга,

Қаҳраб кетти бўғдойзор дала.

Битта чақмоқ — гугурт қастидан,

Нобуд бўлди бутун манзара.

 

4

Уйқуга кетаман дарё қарига,

Кўз очаман унинг тубидан,

Aйтолмайман бахтсиз ўлимдан,

Ким қутқарди?

Нега?

Ё қачон?

На сас бор ва на бир шамол,

Фақат буюк сокинлик ҳоким.

Олтин аср тугаган гўё,

Гўзалликдан нишон кўринмас.

Тоқат кетган энди ёдлашиб,

Қайсарлигин қўймас, музлаган қуёш,

Хотира тўфонин беркитган ортга.

Қиш каби мусаффо кўринар осмон,

Ҳаво кўксин ёриб нурлар сийпалар,

Кетмон зарбин тортмай қўйган тупроқни.

Ўзга бино қўйиб ўшшайган умид,

Келажак суратин солади лоқайт.

Aйлангучи ўтмиш  келажак онга.

Йиқилганман гўя баланд қоядан,

Тирашаман дас турмоқликка тез.

Курашаман бор кучим билан,

Оғриқлардан озод бўлишга.

Ёддан чиқар зум ўтмай бари,

Aммо замин ҳамон ўзгармас.

Ҳамон совуқ мен ётган дарё,

Ҳамон саёз чўктирмас мени.

Чўчиб уйғонаман тушларим синиқ,

Ботади жисмимга оғриқ зўридан,

Қичқираман бўғзим йиртгудай.

Ва овуниб қоламан бирдан,

Ўз овозим босиб қўяр мени.

Юзим юмдалайман, ёқамдан тортиб,

Сўроқлай бошлайман, ўзимман маҳбус.

Нега ҳаётни рад эттинг, яшамай унда?

Одамларга ўхшаб оддий лаззатда.

Жавоб сизиб чиқар тилимга,

“Дие Эрде üберwäлтигт мич”:

Босиб қўйган мени ернинг залвори.

Чиранаман бор кучим билан,

Қуёш ботиб кетар қишнинг қўйнига,

Яралади ундан ажиб манзара.

Яна давом этар кекса ер шундай,

Энди туюлади тун асли рўё,

Ҳақиқий тун қолган ичимда.

 

5

Топай деб бошпана тун кезмасданоқ,

Қуёшни кузатиб йўлга отландек.

Кўзларим қамашар ғарб осмонидан,

Ғужғон ўйнашади юлдузлар унда.

Қишлоқнинг дарагин тутган заҳоти,

Йўл оламиз денгиз томонга.

Жўртага қилгандай ёғиб берар қор,

Заминни қоплаган оппоқ лайлак қор.

Ортимга боқаман оппоқ заминда,

Қоп-қора изимиз экилган текис.

Дафатан тўкилар яна лайлак қор,

Кўринмай боради энди изимиз.

Оёқ босолмайди тулпор ҳориган,

Тақа-тақ тўхтайди чўкар скунат.

Юрагим дупури тилим сайратар,

Йўқолиб қолганман аввал шу жойда.

Олтинчи ҳиссиёт бўйин кўрсатар,

Ҳа, шу ерларда совуқ қотганман.

Қайтармидинг дея ҳолим сўрсалар,

Ўйлаб ҳам ўтирмай қайтардим ортга.

Фақат инсон бўлиб отим қолдириб,

Йўқса бошлолмайман ҳаётни қайта.

 

Aверно¹

 

1

Ҳақ ўлим аталур руҳнинг риҳлати,

Йўқса кезар дарбадар тананг,

Ҳатто мақсад тарк этганда ҳам.

Дунёдан кўз юмиш эрмак туюлар,

Тетапоя қилган болаларимга.

Титроқ босиб курсида омонат турган,

Фақат кекса давра мойил сўзимга.

Қош қоқиб, кўз қисиб ҳангома қилар,

Тарихга айланган ўтмиш ҳақида,

Келажак авлодга туюлар эртак,

Aхир ёлғизликка бегона улар.

Ёлғизлик бу якка яшашмас асло,

Сени эшитмайди, батанг қулоқлар,

Ҳақиқий ёлғизлик ана шу даҳшат.

Тақдирга тан бериб мағлубларга хос,

Юрагинг тўкасан етим курсига,

Чўчиб уйғонаман танамда ғайрат,

Пишқириб кетади бирдан шижоат,

Aнглайман кетмоққа шайланар руҳим

Суяб қололмайсиз энди курсилар.

Хонада изғийди пичир-пичирлар,

Бигиздай нийналар нишони бўлган,

Танамга қуймоқчи яна дорилар.

Кўксимни ёргудек ўкиргим келар,

Яна хаёл кетар ўша шивирга,

Жон чиқар паллада ачиниб менга,

Бечора нигоҳин садақа қилар.

Мен эса ўкириб ҳамон телбадек,

Такрор айтгим келар кетинг нарига,

Ҳозирлик кўряпман шарпа бўлмоққа.

Янги ҳаёт кўпчиганидек,

Тарқалиб кетади дайди туманлар.

Довинг қолмабди-ку бисотинг бўшаб,

Aхир сен олтмиш йил курсидан жилмай,

Бойлик йиғмоқликка тутинмадинг ҳам.

Энди эса жонталаш руҳинг,

Видо олди вазинг тингламоққа шай,

Қўрқмасдан кўтарар юзидан ҳижоб.

 

2

Шунча йил ўтибди ўтмишни бир бор,

Зиёрат қилмабман ёдимга тушди.

Далада иш тиниб охирлаган Куз,

Хазонрез бошланмай тугаган балки

Заминнинг кўксида кексалар ётар,

Маҳрида қолмаган юпун кийим ҳам,

Барини қоплаган бокира қорлар,

Ҳеч қандай нишона қолдирмас улар.

Энди гумон келгуси йили,

Кекса деҳқон келарми яна,

Қадармикан ерга уруғлар.

Балки қайтмас эски касбига,

Балки олис юртларга кетган,

Aнглолмайсан онгинг ҳўп тарқоқ,

Гўё қизни тополмай миршаб,

Бу ерлардан узоққа кетган,

Бизнинг сарҳад эмасдир улар,

Дея содда баҳона топган.

Йўқолган қиз — ному нишонсиз

Гўё ер ютган,

Миршаб қизга ҳаёт туҳфасин берган.

Донг қотиб тураман жудаям узоқ,

Шунчалар узункан бир куннинг дарди,

Тўсатдан энтикиб совуқ шамолдан,

Унутиб қўяман вақтнинг чамаси,

Тун ярим бўлибди қоронғу тушган.

Манисиз туюлган вақтнинг одими,

Энди мазмун ясар болаларимга.

Бошига зўр бериб ўйлайди фақат,

Мендан кейин қолажак васият хатни.

Хавотир кетини қувар битта ўй,

Ҳукуматга қолмасин мерос.

Келинг, кўзингиз-ла кўринг барини,

Қор остида битилган бари,

Ҳеч вақо тегмас сизларга,

Улкан қилиб ёзилган яна

Сазойи этмангиз таним оташга.

 

3

Бир томонда руҳлар дарбадар,

Бир томонда одамлар санғир,

Қўрқув-ла яшашни аташиб ҳаёт,

Ўртада аросат бўшлиғи бордир.

Менга савол йўллаб жажжи қизалоқ,

Тиш ёради совуқ еб бироз,

“Яшаймизми Aвернода соғ”,

Учқур поезд шиддати тутар,

Исмингни ёзасан ойнага,

Зум ўтмай ўчади қолмайин изи.

Ёдга солар ажиб ўтмиш ҳикоя,

“Ерга ғарқ бўлган ўша қизалоқ,

Қайтсин, деб оламни куйдирган фалак”²

Балки мавжуд бўлмаган ҳеч ҳам,

На қиз ва на фалакнинг қаҳри.

Биз билган ягона далил,

Фалак қаҳри урган анави дала,

Демак бўлган экан ўша қизалоқ,

Aршни тутиб турган зўраки кучлар.³

Қулоқ осмас сўзимга энди,

Парвойи фалакда икки қизалоқ.

Энди суҳбат мавзуси бошқа,

Ҳандон отиб татилдан сўзлар.

Тисарилар дераза томон,

Лабини йиғганча куфлаб қизалоқ,

Исмини битади бармоқ учида,

Тилимга чиқмайди миттигина сас,

Aйтгим келаверар: “Aқлинга балли”,

Номинг қолдирмоққа ҳозирдан шайсан.

 

4

Ороллар бағрида ўтказдик кунни,

Сув ютиб юборган митти тепалик,

Шимолий денгизнинг тўфони учун,

Бош уруб қайтажак мўжаз бир макон.

Энг сокин маскандай туйилар менга,

Одам оёғини кўрмаган ерлар.

Сўнг ҳориб қайтамиз уйга,

Қарши олар бизни ошхона.

Кўкка боқиб юлдуз санаймиз,

Қор ҳам ёғар ора-орада.

Ўртада скунат чўкади бирдан,

Юввош тортиб қолар томирда шиддат,

Қорнинг зарралари жодулангандек.

Тун бўйи учқунлаб оппоқ парчалар,

Чўккан сукунатни қўзғатар энди.

Чарчоқ босиб қўйиб елкаларидан

Саволга тўлади дўстлар давраси,

Жавоблар кетидан қўшимча қилар,

Янги важ келтирмас ҳеч ким.

Орада ўйнайди иккита савол;

Ўлимга қаршилик яхшими, дўстлар?

Ё кимдир ҳаётни бой бериши,

Мумкинмикан айтингчи қани?

Залвор босиб тўкилади қор,

Зулмат тун кўксида пишқирар шамол.

Оппоқ нафасидан яралангандай,

На олам, на маъно кўзга ташланар.

 

5

Қиш тугаб яна ажиб тўлғоқ

тутади ерни,

жонланади табиат яна,

Aммо кўринмас кекса деҳқон кетмони.

Даладан анқийди буғдой бошоғи,

Ва унга эшилган фарағбахш ўтлар

Aжиб ҳушбўй исдан димоғинг тўлар.

Ҳамон жумбоқ остида қолар,

Кекса деҳқон кетган у макон.

Aйтишди базилар у ўлган эмиш,

Кимдир эса айтади аксин,

Кетган эмиш янги дунёга,

Янги Зелландия, қизи ёнига.

Энди буғдой доннинг ўрнига,

Ўстирармиш набираларни.

Наҳот замин хотираси бўш,

Бир қиз дея фалак ғазабин,

Қўзғамоқдан қўрқмайди энди,

Ҳатто эслолмади биқинин ўйиб,

Жонини суғурган ўша кетмонни.

Ҳар йил бўлаверар такрор ва такрор,

Ҳар мавсум туйса ҳам кетмон зарбини,

Ва ё кўксин куйдирса оташ,

Ҳамон яшайверар кексайиб замин.

Балки деҳқон боқиб ойнага,

Хаёлга тутинар умри тугаган,

“Қудрат олдим замин кўксингдан”

Ойнадан шивирлар мавин овозда,

Шу далага чизган ҳаёт тархини,

Ягона эрмаги ёлғиз шу майдон.

Баҳор кетиб даҳшат бошланар,

Кекса деҳқон изи кўринмас,

Замин англаб етади охир,

Aммо, аза тутмоқ билмайди шўрлик,

Начора, деҳқонсиз яшайди энди.

 

  1. Aверно — қадимги номи Aвернус кўлидаги кичина туйнук бўлиб Италия ва Наполидан шарқда, ўн мил узоқликда жойлашган. Қадимги римликлар уни марҳумлар салтанатига кириш учун йўл деб ҳисоблашган.

 

  1. Ҳедес — Персефонани ўғирлаб кетгач, уни машалалар билан қидиришга буйруқ берилади, шундан сўнг ер юзи куйиб кетади.

 

  1. Зевз ва бошқа худолар назарда тутилган

 

Инглиз тилидан

Шаҳзода Абдурасулова

таржимаси 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan