• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Nazm minbari
«О, ТУҒИЛМАСЛИК АЖОЙИБ, СЕВГИМ…» – ТИЛЛАНИСО

«О, ТУҒИЛМАСЛИК АЖОЙИБ, СЕВГИМ…» – ТИЛЛАНИСО

 

Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. 2016-йилда ЎзМУ журналистика факультетини тугатган. ЎзРФA Ўзбек тили- адабиёти ва фолклори илмий институти таянч доктаранти. «Дилхат», «Оловранг туғён» номли китоблари нашрдан чиққан.

1. АНТИНАТАЛИЯ


Agen Judi Slot Online Resmi memiliki integritas yang tidak dimiliki oleh Situs Judi Slot Online 24jam lainnya karena Daftar slot online deposit 10rb mengetahui apa yang diinginkan para pemain

Daftar situs judi slot terbaik dan terpercaya no 1 tidak pernah menggunakan pernyataan yang merepotkan para pemain Judi Slot Online Terpercaya karena Situs Judi Slot Online deposit 10rb adalah yang Terbaik

 

Вилоятлилар пойтахтдагига ҳавас қилади

Пойтахтлилар омадлиларга

Омадлилар биринчиларга.

Менинг туғилмаганга келар ҳавасим. 

Кўр қисматга аччиқма аччиқ     

Омадлига ҳасадим келар,

Устунларга келар ҳасадим.

Бахтлиларга раҳмим

Бахтсизларга таскин келади – 

Туғилмаганларга фақат ҳасавим…

Ўлганларга раҳмим

Ўлмасларга кулгим келади.

Туғилмаганга эса ҳавасим…

(О, туғилмаслик ажойиб, севгим)

 

2. ҚУШНИ СИЛАДИМ

Севгилим, айтдингки, дунё чангалзор, ваҳм

Кучлилар танлангай,

Ожизга йўқ раҳм.

Ожизлар хўракдир, йўқолиб битар

Зарраланар, соврилар, кетар.

Севгилим, мен хўракман ҳар бир кун тунга,

Ҳар бир қадамга.

Аммо йўқолиб кетмадим.

Наҳот ҳалиям борман?

Сен аллақачон йўқман дединг,

Кел, йўқликларда бирга бўламиз, севгим.

Кичикликда отам пичоқ отганди менга

Мен энди ҳеч қачон

Бировга пичоқ отолмайман

Қаролмайман кўзига тик

Ингроғим баландлатолмайман 

Тушун, бахтли бўлолмаймиз

Аммо бахтли бўлайлик демаяпманку

Ҳатто сўрамадим бор бўлайлик деб

Лек йўқлигимизда бирга бўлайлик, севгим.

Дунё ўрмон қонуни дединг

Қонунлардан қўрқув ясадим

Қўрқувимдан Худо

Сўнг қўрқувни қалаб

Ўт қўйдим ўрмонимга.

Ёнғимизда бирга бўлайлик севгим.

Дунё бизга тупурган, биз ҳам дунёсиз телба.

Дунёнинг тупугини

Мен каптарга, зоғларга суртдим.

Силадим, ўпдим.

Биласанми, қушлар ҳам ожиз экан биз каби – 

Ана сенга, парвози бор ожизлик.

Ожизлик Парвозида бирга бўлайлик севгим.

Қўй, орзуни – ушалмайди,

Ҳаракатми? Мангулик ҳар лаҳза синдирган лаҳза

Яшашми? Билмадим, қандай яшайсан?

Ўлимми? Ўлма деб айтолмайман,

 ҳаққим йўқ, таскиним йўқ. 

Яхшиси, ақлингдан оз

Фақат таниб қол мени.

Кел, йўқликларимизда,

Кел, парвозимизда,

Кел, маҳрумиятимизда бирга бўлайлик, севгим.

* * *

Ичимда балиқ ўйнар

Ликилаттар думини

У ташна

ташна.

Бир кун

Уч кун

Ўн кун

40 кун.

Ташналикдан ўлмас балиқлар.

Ичимда балиқ ўйнар

Ликиллатар думини

Нозик ҳарир суяги билан

Парчалаб ташлайди

Ҳақиқатни у.

Ичимда балиқ ўйнар.

Кўзлари қорайган туннинг тусидир.

Ёлғон экан.

Ўз жазавасидан ўлар балиқлар.

Барбод қилар, урар ўзини

Ўз хаёлидан ўлар балиқлар.

Ёлғон экан.

Бир,

Уч,

Ўн ,

Қирқ кун.

Ташналикдан ўлмас балиқлар.

ОҒРИҒИМНИНГ ИЗИДАН БОРДИМ

Зах ва намчил бўшлиқда

Чакилларди

Томлоқ сув тинсиз

Учар эди

Ҳалинчак

Шамол

Оғриғимнинг изидан бордим

Эҳтимол, йўқолдим…

эҳтимол қолдим…

Битта оғриқ бўлдим

Бўлинмас заррага,

йўллари бекик.

Илтимос, келма.

Ёдингдами

Қалбимдами

Бир четида балки фаслнинг

Оғриб тураман ўзим

 2017

ҚОН

(насрий шеър)

Ўз жазавамни севдим.

Хаёлимда шеърлар ёздим ва унутдим хаёлимда.

Ўз жазавамга чидолмадим ўзим –

Қололмадик лаҳзани ушлаб.

Қон қусдим.

Кунларнинг жасади устимга қулаб тушди

Остида қолдим.

Aммо ўлмадим

Йўқолиб кетмадим.

Овозим қолди фақат … Бўғзимда

Бўғзимдан қон отилди гуриллаб.

Қон кечдим.

Дунёнинг маликаси, шоҳлари

Қон тутди идишларида

Қон ичдим

Ва идишларини ўз бошларига уриб синдирдим

Қон қусдим ва қон кечдим.

Қонда олов кўрдим

Жоду кўрдим қонда

Зотан ҳар нарсанинг жозибаси йўқолган

Рангги ўчганди

Қонда жилва кўрдим,

Қонда ранг кўрдим.

Қон ичдим ва қон кечдим.

Эркни севар эдим деб алдадим ҳаммани

Зотан доим эрксиз эдим.

Эркка интила интила

Интилишлардан тузоқ қўйдим ўзимга.

Ўзим қўйган тузоқдан ақлимдан оздим ўзим.

Эрксиз эдим

Ўзимда йўқ ва ҳеч қачон эга бўлолмайдиган ҳар нарсадан нафратлангандек нафратландим эркдан ҳам.

Эрксиз эдим, аммо эркни севар эдим деб алдадим ҳаммани.

Танамда қоним совиди.

Кунлар устимга қулайдими

Эрксиз ўлдимми яшадимми ё яшамадим фарқсиз бўлди.

Томиримда совиди қоним.

Қалбимни қўёлмадим бирорта жойга.

Дилимни бахш этолмадим.

Aлдадим ҳаммани.

Севмас эдим эркни ҳеч қачон,

Озодликни севмас эдим,

Ўлимни севмас эдим,

Борликни севмас эдим,

Номусни севмас эдим,

Севгилимни севмас эдим,

Севгини севмас эдим,

Ҳаммани алдадим.

Бегоналик эдим ва ташна эдим бир бегоналикка

Севгилимни ўпа туриб

Бўса учун ўзга лаб тусар эдим.

Севгилимни севмас эдим.

Бор бўлганми йўқ бўлган бир бегоналик эдим.

Оч эдим бегоналикка.

Зиддиятлар ичимда урчиди.

Минг бошли аждаҳодай юрагимни еди зиддиятлар.

Севсам – ташлаб кетдим.

Севаман деб айтдим севмасам.

Ўлим тиладим энг яқинларимга.

Озодликни севмас эдим,

Эзгуликни севмас эдим.

Зиддиятлар тули эдим.

Қули эдим ўз ётлигимнинг.

Тўлғониб- тўлғониб қон ичдим

Ҳасрат тунларида қон кечдим сочимни ёйиб.

Телбалик тули эдим.

Озодликни севмас эдим.

Қон қусдим ва қон кечдим.

Ўз жазавамга чидолмадим ўзим.

Нима ёздим

Нима дедим, унутдим.

Қандай яшадим – унутдим.

Эсимдан тушиб қолди барчаси.

Дунёни йиқитасиган сўз ахтардим.

Охир сўздан чарчадим,

Дунёдан чарчадим.

Чарчадим ахтаришлардан

Ва унутдим.

Дунёни севмас эдим.

Севмас эдим мен қонни

Фақат жодуга ошиқ эдим.

Қонда ўлим жодуси,

Қонда ёнғин,

Қонда олов жодуси.

Қайда жоду кўрсам,

Ўзимни ёқдим жилвасида.

Иблисда жоду бор.

Бахцизликда жоду.

Бегоналик, фироқда жоду.

Эрк истасанг, эрксизликда жоду.

Не истасанг, истамасликда жоду.

Жодуда ўзимни ёқдим

Жозиб кўрмадим дунёда бундан бир бошқа.

Ранг кўрмадим,

Таянч,

Суянч кўрмадим.

Дарвоқе, мен туғилганда

Қулаб бўлганди аллақачонлар

Дунёнинг устунлари.

Эркни севмас эдим

Ўлимни севмас эдим

Яшашни севмас эдим

Қон қусдим ва қон кечдим.

Севгилимни севмас эдим

Қон қусдим ва қон кечдим.

Қусган қонимдан

Олмахонлар туғилар эди

Митти жончалар

Дунёнинг тўрт томонига  олиб кетди

Улар

Қон

Ётлик

Ва зиддиятнинг жодули ҳидларини.

Жозиба қидирган ҳар телбага мастлик олиб кетди олмахонлар қоннинг ҳидида.

Ўзимни севмас эдим.

Ҳеч кимни

Ҳеч нени севмас эдим .

Қон қусдим ва қон кечдим.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan