• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Tarjima minbari
“ШОШМАГИН, АЗИЗИМ, ТЎХТА, МЕНДА ҚОЛ” – Оқшин ЭВРАН

“ШОШМАГИН, АЗИЗИМ, ТЎХТА, МЕНДА ҚОЛ” – Оқшин ЭВРАН

ИНСОН ВА ТАБИАТ

Бир тахта эшикка сув қуйганича,

Япроқ чиқармоғин кутар болалар.

Кўкнинг қуршовида мисли қуш бўлиб,

Учмоқни кутганча узоқ толарлар…

Очлик қармоғи тешар денгизлар бағрин,

Балиқларнинг қасоси – сув чиритар темир илгакни…

Ҳужум қилар тўлқинлар, ҳужум қилар соҳилга,

Келиб ғаддор инсонлар оёғин кемиргайми…

Қиличини қалқонга боғлаган жангчилар эса,

Енгилмайди… камон отар, камон отар…

Ёйига от ёлидан боғлагани-чун,

Қайғули от овозин чиқарар камончилар…

ЙЎҚЛИКНИНГ ЎЛЧОВ БИРЛИГИ

Қўнғироғинг кутяпман… қўнғироғингни,

боқ, тарих телефон кашф этди гарчанд, 

ҳеч нима ўзгармай қолди, аслида:

шунчаки тасодиф бир нени қурди.

Ҳаёт ҳаётимдан сени олмоқ-ла

этди оғриқларнинг ўзига пойбанд.

Ҳаётга боқаман… ҳаётга қайта:

Сен эккан дарахтлар тор бўлар бир кун,

Қайтгум абом илиб ул тор сасига.

Сен тутган зилол сув қор бўлар бир кун,

Қайтгум шарфим илиб ул қор изига.

Ва бир кун бутунлай… бир кун тамоман

“Шошмагин… азизим, тўхта, менда қол!” –

дея уйғотаман сени бемалол.

Бўлди, бас, дейсан сен, таъкидлайсан сен:

Хотиралар уйғонди, бош кўтарди, қутирди…

Аммо билки, биз

“Севги ким?” ўрнига “севги не?” деган

бир аччиқ саволни бериб ютқаздик.

Ҳаётга боқаман… боқаман энди

ва боқиб кўргайман:

сен экансан йўқликнинг энг буюк ўлчов бирлиги.

ЎЗГАРИШ

(Минималист шоир)

Қарагин, пахта чаноқлари нимани истар,

Тикондан тикилган кўйлакдан?

***

Антик ХХI аср

Дунёнинг сиёсий харитасига боқаман:

Бу дунё бирдай харитада шундай олдир-алвондир,

Бизни алдаганлар, дўст… бизни алдаганлар.

Аслида, қирмизи ранг йўқдир,

Қирмизи – ранг эмас, бу қондир.

Қўлларига “Она” ва “Ота” ёзиб дуога кетганлар қайтардилар қўлларини,

Яъни, аниқроғи, қўллари йўқ, оталарни, оналарнинг ҳам яраланган қўллари.

Муҳорабаларга кўра пайдо бўлди денгизлар, океанлар,

Ер инсонларни бир-биридан

узоқ тутмоқ учун яратилгандир.

Ғалатидир:

Тупроқнинг устида уруш қилганлар,  кейин бир-бирига қўшни бўларлар

Барча гуллар тирилар, дўст, барча гуллар тирилар

Лекин энг биринчи мозор устида қўйилганлар сўларлар.

Айни дарахтлардан ясалар тор ва қурол қўндоғи,

Айни дамдан шикастланар оналарнинг қучоғи,

…доим капалаклар ўйлар: ракеталар гул-чечак,

Қаранг қандай овоз чиқар пианинонинг тилларини тингласак?

Ер куррасига боқаман:

Аълоҳазрат ХХI аср кимёвий дориларнинг устига ёзар:

“Болаларнинг қўли етмайдиган жойга қўйинг!”

Кўзёшларин оқизганича пичирлайди шифокор:

“Болаларни кимёвий ракеталар баълосидан узоқроқ тутинг!”

Озарбойжон тилидан Раҳмат Бобожон ўгирмаси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan