• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Nazm minbari
«ҲЕЧ КЕЛМАЙ ИЧИМНИ ОҒРИТДИ БАҲОР…» – Аъзам ЎКТАМ

«ҲЕЧ КЕЛМАЙ ИЧИМНИ ОҒРИТДИ БАҲОР…» – Аъзам ЎКТАМ


Булутлар ўз ишин Slot Terpercaya қилдилар охир,
қарғалар учмоқда осмонда энди.
Бетизгин ўйларим тўзғин, саросар,
бу ғалат масканга етаклаб келди.

Ичар, ирғишлашар бир тўп йигит-қиз,
бир менгина четда, ёнарман такрор.
Жонларимга теккан қиш-ку, биламан,
Ҳеч келмай ичимни оғритди баҳор.

Машшоқни чорлайман бирдан ҳайқириб,
овозим гитарлар шовқинин бўлар…
Сўз қотар жимликдан зериккан машшоқ:
“Ҳайдалиш куйини чалайми?” Кулар.

Бир сескандим. Этим жимирлаб кетди,
тирилар – ў, мени ўлдирар “Наво”!
Оғрийди, кўкрагим санчиб оғрийди,
ёдга тушиб кетар Қодирий бобо…

Ярим тун. Жўнайман ғудраб, такрорлаб,
машшоқнинг мунг ила айтган гапларин:
“Ҳайдалиш куйи”ни чалдим кўпларга,
аммо Отабекка дуч келмадим мен!”

ТАРБИЯ

Чидасангиз гап шу, Темурбек ўғлим,
Эгам бериб турса ажалга омон.
Довюрак фарзанддир тилаб олганим,
Келмайсиз кўчадан йиғлаб ҳеч қачон.

Мендан кўмак эмас, йўл-йўриқ сўранг.
Бор билимим сизга, давлатим сизга.
Жон болам, кўникким келмайди сира,
Ҳозирдан енгилиб қайтишингизга.

ВАЗИФА

Қиёмат нелигин билмасман, бироқ
Шу бир гап учун ҳам
Ишонгим келар:
“Ҳақ сўзни битмакка сарфланган сиёҳ
Жангда томган қондек
Қадрли бўлар!”
Аҳволим танглигин биламан ўзим,
Қалбим қаршиликдан тинмади ҳали.
Яхши мудофаа – яхши бир ҳужум,
Ёзаман, қаламим синмади ҳали.

Разолат теграмда айланар ўчкор,
Гоҳида имонин ютади ҳакам.
Енгиш, енгилишнинг
Қандоқ фарқи бор –
Тинмай курашмоқдир менинг вазифам.


У кетди. Боғларим шумшайди ғариб,
ғунчалар тумтайиб қарайди менга.
“Кетманг”, дея олдим айрилар чоғи,
“Хайр!” деб бўлмасди ҳеч қачон унга.

У кетди, кетди-ю, энди шум ўйлар
Санчилаверади мисли қора ўқ:
Ў, энди у ҳатто тушларимга ҳам
истаса киради, истамаса – йўқ…

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan