• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Tarjimon kundaligi
АКБАР ҚЎШАЛИНИНГ “ХАЁЛИМНИ ЧАҚИРДИМ» КИТОБИ ЧОП ҚИЛИНДИ

АКБАР ҚЎШАЛИНИНГ “ХАЁЛИМНИ ЧАҚИРДИМ» КИТОБИ ЧОП ҚИЛИНДИ

Озарбойжон шеъриятининг https://sites.google.com/view/situsslotonlinegampangmenang истеъдодли вакили Акбар Қўшалининг “Хаёлимни чақирдим» номли шеърий китоби илк бор Ўзбекистонда, “Янги аср авлоди” нашриётида чоп этилди!

Сўз юраклардан юракларга кўчган замонда ўз гўзаллигини, тароватини, кучини кўрсатади. Озарбойжон шеъриятнинг истеъдодли вакили Акбар Қўшалининг ушбу китоби сизларда илиқ таассурот қолдиради деган умиддамиз.

* * *

Ҳар кун берилмаган бир саломим бор,

Ҳар кун кўрганларим кўзимдан йўқ қил.

Менинг бу дунёда бир қасосим бор,

Ҳамда бир одам бор сўзимдан йўқ қил.

Диллар бор – пок қолмиш охирга қадар,

Кўзлар бор – ичида кирланган назар,

Бир қиз бор қалбида фақат ғам, кадар,

Унинг ҳасратин ҳам бўзимдан йўқ қил.

Дедилар, умрнинг хароби қолар,

Бир гўзал ўйларнинг тавофи қолар,

Телба орзуларим сароби қолар,

Худойим, сен мени ўзимдан йўқ қил…

Ҳар бир сатрида озар шеъриятнинг ўйноқи оҳанглари балқиб турадиган шоир шеърлари юракларимизга кириб борса кўзлаган мақсадимизга етган бўламиз. «Хаёлимни чақирдим» Озар ва Ўзбек адабиётига муборак бўлсин!

Акбар ҚЎШАЛИ – 1973 йилда Озарбойжоннинг Товуз вилояти, Қўша қишлоғида таваллуд топган. 1998-1995 йилларда Озарбойжон Техника Университетида таҳсил олган. Ҳозирда Отатурк Марказининг бўлим мудири вазифасида ишлайди. 1998-2019 йилларда Дунё Ёш Турк Ёзувчилари Уюшмасига раҳбарлик қилган, ҳозирда Адабий маслаҳат бўлими бошлиғи лавозимида ҳам фаолият олиб бормоқда. “Тараққий” мукофоти, “Озарбойжон нишони – 100” юбилей медали билан тақдирланган. “Умр мерос қилиб кетганлар”, “Олтин битик”, “Келдик. Кўрдик. Ёздик”, “Овоз… Сўз… Ранг…”, “Юрак тоши” каби қатор китоблари нашр қилинган.

Таржимон:

Раҳмат Бобожон

Сўзбоши муаллифи:

Фахриёр, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир.

Тақризчилар:

Қўчқор Норқобил, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.

Самир Аббосов, Ҳайдар Алиев номидаги Озарбойжон маданият маркази раҳбари

Масъул муҳаррир:

Мирзоҳид Музаффар

© Акбар Қўшали, «Хаёлимни чақирдим».

«Янги аср авлоди» нашриёти, 2020 йил.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan