• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Tarjima minbari
“БИР АЁЛНИНГ ЙЎҚЛИГИ ҲАҚИДА ШЕЪР” – Хулио КОРТАСАР

“БИР АЁЛНИНГ ЙЎҚЛИГИ ҲАҚИДА ШЕЪР” – Хулио КОРТАСАР

Мен яхши англайман,

йўқсан у ерда,

кўчада,

оп-ойдин шаҳримизда ҳам.

Барча ёлғонларда,

барча рўёда.

На бу дунёдаю,

на у дунёда…

Хўранданинг бўғиқ овози

ва ёҳуд нозик қўл ишоралари

офитсиянтни чорлаганида…

Тиқилинч метрода,

йўл олаётган

гўзал ташвишлар ва тубассумларда…

Омонат китоблар,

маҳзун қўшиқлар,

Қайта учратмайман сени эҳтимол,

“Учрашгунча” деган видоларда ҳам.

Энди,

буткул йўқсан хаёлларимда,

Энди,

сўзларимни эшитмассан ҳеч.

Хатто, телефоннинг хотирасида,

Рақамингни излаб тополмам, нетай.

Гўзал либосидан на бир аёлнинг,

топгум,

на қирмизи қўлқопларидан…

Қаҳр бўға бошлар мени, азизим,

Ахир яшамадим сендан нарида.

Шоколад оламан, сен учун эмас,

Дардли кунларимнинг кулгуларига.

Сен келмас бекатда йўлинг кўзлайман,

Ҳаммадек бошимни қотираман мен,

Ҳаммадек овқатлар ейман эрта-кеч…

Энг кўхна ўйларни топган бир дамда,

Мен яхши англайман,

сен йўқсан, сен йўқ,

Ташқарида, хатто ичкарида ҳам,

Сени асраётган кўнгил тубида,

сен йўқсан…

На боғда изинг бор,

нада саҳрода,

На дарёю денгиз талотўпинда.

Сен йўқсан,

      сен йўқсан,

              сен йўқсан ахир,

Балки, ёдимда ҳам қолмассан ҳатто.

Қачонки ўйласам,

сезсам йўқлигинг,

Бир ҳикмат келади ақлимга олий,

“Сени эсламоқлик йўлида Худо

мени эсламайди ҳеч қачон…”

Раҳмат Бобожон таржимаси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan