• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Chig'atoy gurungi
“ҲАҚ ТАЛАШМОҚДИН ТОРТИНМА”

“ҲАҚ ТАЛАШМОҚДИН ТОРТИНМА”

Сиёсатдан гапурма демак, Туркистон халқига сиёсий аҳволни билиб туриш керак эмас, ёки булар сиёсатни билмай, ҳайвон каби юрсинлар, демак каби хато бир фикрдир. Тўғриси бундай сўзлардан мустамлакачилик иси келадир…

***
Туркистон аҳолисининг тўқсон фоизи илмсиз авом, булар сиёсатга ҳали тушунмайлар, дедик. Қолғон 10 фоизи ҳам сиёсатдан хабардор бўлмасунми? Ёки буларнинг коммунизм сиёсатидан бошқа байналмиллий сиёсатдан хабардор бўлишига ҳақлари йўқми?
Ҳожи МУИН.

 “Хидматга туҳмат” мақоласидан. “Зарафшон” газетаси. 1922 й.

Ҳақ талашмоқдин тортинма. Чунки ҳақ олинур, берилмас.
Ҳожи МУИН.

“Эзилган деҳқонга” мақоласидан. “Машраб” газетаси, 1925 й. 23 сон.


Зулм ва инсофсизлик исломда куфр ва ҳаромдир.

***
Ҳозир виждон ва ахлоқ ҳақидаги фикрлар батамом эсимиздан чиқиб кетган, мазлумликнинг энг паст даражасига тушиб, золимликнинг олий даражасига чиққанмиз. Ким биздан заифроқ бўлса унга ўйламасдан озор берамиз. Биздан кучли бўлган кишининг эса, отининг туёғи нақшигача сажда қиламиз…
***
Дунёнинг энг бой тили туркчадир, энг бахтсиз тили худ туркчадир. Тилларнинг бахтсизлиги совет ҳукумати чоғинда бўлган ишдир, бундан бурун бахтли эдилар деганлар тилимизни ҳолини билмасдан гапуралар.
***
Шул чоқда тилингиздағи араб, форс сўзларининг туркчаси топилмайдир, демакчи бўлсангиз сўзингиз янглишдир. Туркчани билмас экансиз. Ўрганинг…
***
…Бир арабни ўлдирсангиз ҳам “Петроғрад – Петросбурған” демайдир. “Битрожрад- Бидрасбурж” дейдир. “Франсикъ демайдир,
“афранж” дейдир ва шундай қилиб ўз тилининг истиқболини сақлаган бўладир…
Фитрат

Aмерикаликлар бир дона буғдой экиб йигирма қадоқ буғдой олади, европаликлар ўзимиздан олган беш тийинлик пахтамизни келтириб, ўзимизга йигирма беш тийинга сотади…

Aбдулла AВЛОНИЙ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan