• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
Kino
«Ёмғир одам» – Лэанора ФЛЕЙШЕР

«Ёмғир одам» – Лэанора ФЛЕЙШЕР

“Ёмғир одам” (“Rain Man”)

Адабиётга журналист сифатида кириб келган Леанора Флейшернинг “Washington Post”, “New York magazine”, “Publishers Weekly” каби юзлаб газеталарда кўплаб мақолалари чоп қилинган, бундан ташқари ўндан ортиқ бадиий асарларнинг муаллифи ҳисобланади. Аммо у асосан “Holleywood” кино саънатида ажойиб кино-ссенарийлари орқали машҳур бўлган. Бу бетселлерларнинг ичида “Ёмғир одам” (1998) алоҳида ўрин тутади. “Ёмғир одам” дунё киносаънатининг энг нодир намуналаридан бири саналади. Филм шу даражада машҳур бўлиб кетадики, икки ҳафтада ўз бюджетидан (25 $ миллион) таҳминан икки марта ортиқ маблағ тўплайди, саккиз номинация бўйича “Оскар” мукофотига тақдим этилади ва “Энг яхши филм” номинациясида ғолиб бўлади.

“Ёш бизнесмен Чарли Беббит эшитишича, вафот этган миллиёнер отасининг мероси унга эмас, аутизм касалига йўлиққан акаси Раймондга қолдирилган. Авваллари қариндошининг борлиги ҳақида билмаган Чарли уни касалаҳонага олиб бормоқ истайди, мероснинг ярмини унга беришни ваъда қилиб орқага қайтишини айтади. Бу йўлда юз берган ҳодисалар уларнинг яқинлашувига сабаб бўлади.”

Асардан парчалар:

***

Аутизмга дучор бўлган одамлар ёлғон гапира олмайдилар! Ёлғон – мақсаднинг йўқлигини билдиради. Ёлғон  қайси сабабдан туғилади: инсон ниманидир яширишга ёки ниманидир қўлга киритишга ҳаракат қилса. Раймонд каби касаллар, хатто ундан баттар аутизм касалига йўлиққанлар ҳам бундай ишга қўл урмайди. Улар режа тузолмайдилар, мақсадли ҳам бўлолмайдилар. Шунинг учун улар ёлғон гапира олишмайди…

***

Гап шунда эдики… икки ёш эҳтирослари сўнгачгина ўзларини туғишган ва бир-бирига яқин ҳис қилдилар.

***

Кундузлари Лас-Вегас сочларини ювмасдан уйқуга кетган фоҳишага ўхшарди.

***

Лоторея – сочларини қизил-сариққа бўяган, ҳар картага икки доллар ютиш ниятида дов тикиб кун кечирувчи хонимлар учундир. Бу худди сут эмишга ёхуд сасиган майда балиққа менгзайди.

***

Унинг юрагидан қора қонлар оқарди, ўзини жуда ёлғиз ҳис қиларди. Истаги биргина: кимдир унинг ҳолига ачинса. Биринчи марта кимдандир раҳм-шафқат кутарди. Чарлининг ҳеч қачон узун муддат биров билан аълоқалари, атрофидагилар билан жиддий муносабати бўлмаган, ёнидагиларга бир буюм сифатида қарар эди. Ҳар доим мусиқалар яратар, бироқ пулини бировлардан ундирарди. Энди эса Чарлининг ўзгаларга эҳтиёжи бор, кимнидир севишни ва ким учундир севикли бўлишни хоҳлаб қолди.

***

Ҳаёт ҳам худди қимор мисоли: барча ўйинчилар ўз сўзини айтмасдан картасини очиши шарт.

***

Хотиралар уни ожиз ва ҳимоясиз қилиб қўйганди… 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan