• +998 (91) 435-72-09
  • inja_sanat@mail.ru
  • Furqat st. Tashkent, Uzbekistan.
«ИНЖА САНЪАТ»ГА ОҚ ЙЎЛ!

«ИНЖА САНЪАТ»ГА ОҚ ЙЎЛ!

Ҳар қандай ижодни мен мактубга ўхшатаман. Шеърми, куйми, мўйқалам асарими, меъморий биноми, бари бир, уларнинг ҳар бири ижодкорнинг замондошлари ва келгуси авлодларга йўлланган мактубидир. Бирон бир бадиий асарни бир тилдан иккинчисига  ўгирган, табдил этган мутаржим ҳам бамисли хат ташувчидир.

Мавлоно Румий  “Ҳар туя етаклаган Увайс Қараний эмас”, деб таъкидлаганларидек, бугун ижтимоий тармоқларни тўлиқ эгаллаб олиб шеър ёзаётганларнинг ҳаммаси ҳам шоир эмас. Балки шунинг учун ҳам янги ташкил этилган “Инжа санъат” веб-журнали ўз фаолиятини “Мақсадимиз – сараламоқдир” деган муддао асосида олиб бормоғи керак.  Зеро, “Инжа санъат”, ўз номига амал қилиб, инжа ва тоза ижод намуналарини замондошларига ва келажак наслларга етказсин.

Яна бир ниятим: “Инжа санъат”  инсоният тарихида тенгсиз ўрин тутган Турон-Туркистон халқлари-ю элатлари маданиятлари бирлиги ва уйғунлигини намоён эта олган  нашрга айлансин.

Хуршид Даврон,

Ўзбекистон халқ шоири